Xabarlar


Биржа «Пул маблағларини қайтариш» янги интерактив хизматини жорий этди

2016 йилнинг 4 апрелидан “ЎзРТХБ” АЖ да «Биржа савдолари бўйича пул маблағларни қайтариш» янги интерактив хизмати жорий этилмоқда. Мазкур хизмат биржанинг махсус ахборот порталида мижознинг шахсий кабинети (client.uzex.uz) орқали тақдим этилмоқда.

Batafsil

Ташаббус-2016: якуний босқичга қадар

24-25 март кунлари Тошкентда «Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиали бизнес-форум ўтказди

2016 йилнинг 18 мартида Фарғона шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиал раҳбарлари ва мутаҳассислари маҳаллий бизнес вакиллари билан кенгайтирилган учрашув ўтказди. Мазкур бизнес-форум “ЎзРТХБ” АЖ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорларида электрон тижорат сохасига жалб этиш лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Batafsil

Биржанинг пахта линти бозорида савдолар фаоллашди

Жорий йилнинг бошидан бери биржанинг пахта линти бозорида савдолар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, 2016 йилнинг икки ярим ойлари мобайнида биржа орқали сотилган пахта линтининг ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда уч маротабага ошиб, 14,0 минг тоннани ташкил этди.

Batafsil

ЎзРТХБда янги электрон модуль жорий этилди

2016 йилнинг 1 март санасидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ да биржа ва республикамиздаги маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга оширувчи янги электрон модуль ишга туширилди. Биржанинг мазкур дастурий таъминоти биржанинг улгуржи савдоларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг солиштирма маълумотларини ёритиш, биржада тузилган битимлар реестрлари билан танишиш имконини беради.

Batafsil

ЎзРТХБ да февраль ойи якунлари

Жорий йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ савдо платформаларида товарлар реализация ҳажми 913,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бунда биржа савдолари ҳажми 41 фоиз, ярмарка савдолари 39 фоиз, давлат харидлари 17 фоиз ва корпоратив харидлар 23 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Batafsil

Корпоратив харидлар сегментида етказиб берувчилар фаоллашмоқда

Жорий йилнинг ўтган 1,5 ойи мобайнида корпоратив харидларнинг электрон тизими орқали жами 41,6 млрд сўмлик товар (иш, хизмат)лар реализация қилинган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир. Бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобидан маблағлари иқтисод қилиниши 25 фоизга ёки 9,9 млрд сўмгача ошди.

Batafsil

ЎзРТХБ Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда семинарлар ўтказди

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида ҚҚР, Тошкент шаҳри ва республикамиз вилоятлари марказларида Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси томонидан Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг электрон аукцион савдоларидаги корпоратив харидларда иштироки масаласига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди.

Batafsil

ЎзРТХБ электрон харидларда иштирок этиш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказди

Жорий йилнинг 11 январидан 26 январгача республикамизнинг барча ҳудудларида буюртмачи ва етказиб берувчилар учун давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиш масаласига бағишланган семинарлар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давлат ва корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдолар ва “D-Xarid” ва “E-Xarid” электрон тизимларининг оператори ҳисобланмиш Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ташаббуси билан ўтказилган.

Batafsil