ЎзРТХБда янги электрон модуль жорий этилди | Новости

09 Мар 2016
2016 йилнинг 1 март санасидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ да биржа ва республикамиздаги маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга оширувчи янги электрон модуль ишга туширилди. Биржанинг мазкур дастурий таъминоти биржанинг улгуржи савдоларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг маълумотларини биржада тузилган битимлар реестрлари билан солиштириш имконини беради.
 
Жумладан, тегишли гувоҳномаларга эга ташкилотлар ҳақидаги ахборотлар биржанинг маълумотлар базаси билан мунтазам равишда автоматик тарзда синхронлаштирилади.
 
Янги модуль жорий этилиши билан хомашё ва материалларни қайтадан улгуржи савдолар учун харид қилувчи биржа савдолари иштирокчиларини биржага гувоҳнома нусхасини қоғоз шаклда тақдим этишдан озод этилдилар.
 
Биржа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу янгилик брокер ва уларнинг мижозларига операцион харажатларни камайтириш, биржага тақдим этилаётган лицензия тўғрисида маълумотларни тезкорлигини ошириш ва ҳаққонийлигини таъминлаш, ҳамда биржа маклериатининг иш жараёнини мақбуллаштириш имконини беради.
 

Курилди: 9046