Биржа «Пул маблағларини қайтариш» янги интерактив хизматини жорий этди | Новости

04 Апр 2016
2016 йилнинг 4 апрелидан “ЎзРТХБ” АЖ да «Биржа савдолари бўйича пул маблағларни қайтариш» янги интерактив хизмати жорий этилмоқда. Мазкур хизмат биржанинг махсус ахборот порталида мижознинг шахсий кабинети (client.uzex.uz) орқали тақдим этилмоқда.
 
Мижознинг шахсий кабинетида янги функцияни жорий этилиши туфайли электрон-рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида биржанинг ҳисоб-китоб палатаси (ҲКП) нинг иккиламчи шахсий ҳисоб рақамида (20208000100600257052 ва 20208000300600257009) мавжуд бўлган пул маблағларини мустақил равишда қайтариб олишлари мумкин.
 
«Пул маблағларини қайтариш» интерактив хизмати биржанинг мутахассислари томонидан инновацион сервислар ёрдамида биржа мижозларига қўшимча қулайликларни яратиш ишлари доирасида ишлаб чиқилди ва амалиётда тадбиқ этилди. Ушбу хизматни тақдим этилиши мижозларнинг операцион ҳаражатларини қисқартириш, уларнинг иккиламчи ҳисоб-рақамдаги пуб маблағларини ҳаракатларини тезкорлигини ошириш, биржанинг ҳисоб-китоб палатаси иш жараёнини мақбуллаштириш имконини берди. Аввал ушбу операция биржага қоғоз кўринишда топшириқ бериш орқали амалга оширилган эди.
 

Кўрилди: 14284