Биржанинг пахта линти бозорида савдолар фаоллашди | Новости

16 Мар 2016
Жорий йилнинг бошидан бери биржанинг пахта линти бозорида савдолар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, 2016 йилнинг икки ярим ойлари мобайнида биржа орқали сотилган пахта линтининг ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда уч маротабага ошиб, 14,0 минг тоннани ташкил этди. Линтни савдоларга қўйиш ва сотиш ҳажмларини ўсиши айниқса февраль ойида яққол кузатилиб, ушбу даврда ўртача ойлик ҳажмлар жорий йил учун рекорд даражага чиқиб олди – 5,6 минг тонна. Март ойининг биринчи ярмида биржада 3,4 минг тонна пахта линти сотилди.
 
Ушбу товарни биржа савдоларига қўйишда фаолликни «Бухоропахтасаноат» и «Хоразмпахтасаноат» ҲАБ намоён этишиб, уларни улушлари мос тарзда 22% ва 21%ни ташкил этди. Ўз навбатида «Қашқадарёпахтасаноат» ҲАБ 1,6 минг тонна пахта линтини сотиб, сотувчилар таркибида учинчи ўринни эгаллади – 12%.
 
Биржанинг линт бозорида таклиф даражасини қўтарилиши унинг конъюнктурасига ижобий таъсир ўтказди. Кўриб чиқилаётган давр ичида пахта линти тор диапазонда сотилиб, ишончли барқарорликни намоён этди. Хусусан, линтнинг биринчи нав Б типининг нархлари жорий йилнинг январь март ойларида маҳсулотнинг бир тоннаси учун 818 минг – 1,1 млн сўм атрофларида қайд этилди. Бунда, жорий йил учун энг юқори ўсиш 15% дан ошмади.
 
Ушбу товарларни сотиб олишда юқори даражада фаолликни Фарғона вилоятининг харидорлари эгаллаб, уларнинг улушлари 29%га етди, кейинги ўринларда пойтахт ҳудуди – 22% ва Бухоро вилояти – 15% жойлашди. Ўтган йили етакчилик қилган Андижон вилоятининг харидорлари жорий йилда тўртинчи ўринни эгаллашди – 9%.
 

Кўрилди: 16169