Биржанинг листинг комиссияси 337 та аризаларни кўриб чиқди | Новости

15 Апр 2016
2016 йилнинг I кварталида «ЎзРТХБ» АЖ нинг листинг комиссияси 15 та йиғилиш ўтказиб, уларда товарларни биржанинг котировкалаш варағига киритиш бўйича 337 та аризалар кўриб чиқилди. Ушбу йиғилишларнинг натижаларига кўра биржа бозорида 330 та стандарт шартномалар очилибди, бу эса ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 42 шартномага кўпдир.
 
Хусусан биржанинг котировкалаш варағига янги товар позицияси – мис тилимини қўшиш бўйича “Ўзметкомбинат” АЖ нинг аризаси листинг жараёнидан муваффақиятли ўтди. Шунингдек биржанинг валюта савдо майдончасига «Farg’onaazot» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган целлюлозанинг эфири, «Qizilqumsement» АЖ нинг қурилиш оҳаки, "Master Perfect Gypsum" МЧЖ нинг мармар кукуни, "Shurtanneftgaz" МЧЖ нинг газли қумоқ олтингугурти, “UZMAL OIL” ҚК нинг печка ёқилғиси, “TOSHRANGMETZAVOD” АЖ нинг алюминий қотишмаси ва "Polietilen Quvurlar" ШК нинг полиэтилен қувурлар каби экспорт позициялари қўйилди.
 
Биржанинг котировкалаш варағига қўйилган товарларнинг умумий сотув ҳажми 79,6 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2015 йилнинг I чорагига нисбатан 73 фоизга кўпдир.
 
Эслатиб ўтамиз, листинг комиссия биржанинг доим фаолият юритадиган органи бўлиб, у листинг жараёнини ўтказиш ва товарларни биржа савдоларига киритиш юзасидан қарорни қабул қилиш билан шуғулланади.
 

Кўрилди: 8120