2016 йилнинг 18 мартида Фарғона шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиал раҳбарлари ва мутаҳассислари маҳаллий бизнес вакиллари билан кенгайтирилган учрашув ўтказди. Мазкур бизнес-форум “ЎзРТХБ” АЖ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорларида электрон тижорат сохасига жалб этиш лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилоятининг Ҳокимияти, Ғазначилик, Савдо саноат палатасининг Бошқармалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек қатнашчилар таркибига 130 дан зиёд кичик бизнес вакиллари, шу жумладан улгуржи-чакана савдо, тўқимачилик, озиқ-овқат, мебель саноати, ҳамда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида фаолият юритувчи корхоналар кирди.
Учрашув “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиал Директори Э.Косимовнинг кириш сўзи ва Навруз байрами билан табриги, ҳамда Ўзбекистон электрон давлат ва корпоратив харидларнинг ривожланишида тадбиркорларнинг тутган ўрни тўғрисидаги видеороликни намойиш этиш билан бошланди.
Тадбир давомида филиал маклери Н.Хожибоев тадбир иштирокчиларини филиалдан ташқари 28 та савдо майдончаларидан ташкил топган биржанинг вилоятдаги инфратузилмасига эътиборни жалб этди. Учрашувда айтиб ўтилганидек, вилоятда кенг савдо тармоғининг мавжудлиги биржа мижозларига, шу жумладан Фарғона вилоятининг барча туманларида ўз фаолиятларини юритадиган тадбиркорларга сифатли биржа хизматини кўрсатиш имконини беради.
Филиалнинг электрон харидлар мутаҳассиси А.Абдуллаевнинг чиқиш нутқи аудиторияда алоҳида қизиқиш уйғотди. Унда биржанинг давлат ва корпоратив харидлар бўйича биржанинг электрон савдо тизимининг ишлаши ва ривожланишининг барча томонлари батафсил кўриб чиқилди. Маърузада тадбиркорларнинг электрон аукцион савдоларда иштирок этиш механизми, улар томонидан қарши таклифларни бериш ва контрактларни расмийлаштириш жараёни ёритиб берилди. Бунда тадбиркорларни давлат ва корпоратив харидларда иштирокини кенгайтириш мақсадида электрон савдо тизими мунтазам равишда “электрон каталог” каби янги савдо усулларини тадбиқ этиш йўли такомиллаштирилаётганлигини айтиб ўтилди. Биржанинг махсус ахборот портали, унинг савдо платформалари ва шахсий кабинетларининг интерактив функциялари алоҳида тақдим этилди.
Маърузалар якунида қизғин мунозара бўлиб ўтиб, унда йиғилиш иштирокчиларда рўйхатга олинган шартномаларни бажаришда етказиб берувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб берилди. Муҳокама давомида электрон харидлар тизимини янада ривожлантириш ва уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу каби учрашувларни ўтказиш республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Курилди: 7977