24-25 март кунлари Тошкентда «Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилда мазкур тадбирда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси фаол иштирок этди. ЎзРТХБ стендида маҳаллий маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш бўйича биржанинг имкониятлари билан танишиб чиқиш мумкин эди. Шу жумладан, танлов иштирокчилари ва тадбирга ташриф буюрганлар электрон савдоларда иштирок этиш афзалликлари тўғрисида маълумот олдилар.
Савдо саноат палатасининг маълумотларга кўра кўрик-танловининг шаҳар босқичларида 7 минг 701та тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан 3 минг 132 тадбиркорлар, 2 минг 149 фермерлар ва 2 минг 410 та ҳунармандлар иштирок этишди.
Ҳар йили «Ташаббус» танлови 3та асосий номинациялар бўйича ўтказилади: “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”. Шунингдек махсус номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади: “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш фермери”, “Энг яхши тадбиркор аёл”.
Кўрик-танловининг асосий ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермерлар, Халқ усталари, “Ҳунарманд” уюшмалари бир қатор вазирлик ва идораларнинг ҳамкорлигида иштирок этишади.
Курилди: 12635