Xabarlar


ЎзРТХБда январь ойининг якунлари

Янги йилнинг дастлабки ойи ЎзРТХБ электрон савдоларида ўсиш билан якунланди. Биржанинг барча савдо платформаларида ижобий динамика кўзга ташланади. Жумладан, биржа савдолари 11фоиз, ярмарка савдолари – 33 фоиз, давлат харидлари – 17 фоиз, ҳамда корпоратив харидлар 15 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. Натижада, январь ойида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 706,9 млрд сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўпдир.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2015 йил якунлари таҳлил этилди

2016 йилнинг 23 январь куни “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий биносида биржа фаолиятининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилдаги асосий вазифаларга бағишланган “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда тизимдаги марказий бошқарув бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Batafsil

Биржанинг интерактив хизматлари амалда

ЎзРТХБ ўз мижозларига замонавий ахборот коммуникацион технолигиялар асосида интерактив хизматларни тақдим этмоқда. Бу биржанинг ярмарка ва аукцион савдолари иштирокчиларига масофадан туриб турли хизматларни кўрсатиш ва улар фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ да тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йилнинг 8 январь куни 2015 «ЎзРТХБ» АЖ биносида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ бино фасадини таъмирлаш, ишчи майдони ҳамда марказий аппарат ҳудуди ва атрофини модернизация қилиш, қайта лойиҳалаш асосида бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш борасида тендер савдоларини ташкил этиш масаласига бағишланган тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Batafsil

“ ЎзРТХБ “ савдоларининг декабрь ойидаги якунлари

2015 йилнинг декабрь ойида биржанинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 774,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2014 йилнинг шу даври билан қиёс этганда сезиларли ўзгариш кўзга ташланмайди. Ярмарка савдолари ва – «E-xarid»нинг корпоратив савдолар тизимида ижобий кўрсаткич қайд этилди.

Batafsil

Биржада йилнинг энг яхши брокер ва товар етказиб берувчилари тақдирланди

28 декабрь куни Янги йил байрами арафасида ЎзРТХБ АЖ да 2015 йилнинг давлат ва корпоратив харидларда товар етказиб берувчилари, ҳамда биржанинг энг яхши брокерлик идораларини турли номинациялар бўйича тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Batafsil

Суюлтирилган газ бўйича биржа савдолари иштирокчиларига соддалаштирилган тартиб ўрнатилди

2015 йилнинг 21 декабридан бошлаб «ЎзРТХБ» АЖ томонидан суюлтирилган газ бўйича биржа савдоларида иштирок этувчилар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Жумладан, биржа мутахассислари томонидан «ЎзРТХБ» АЖ ва “Ўздавнефтгазинспекция»си ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича электрон тизими (модуль) ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Мазкур дастурий таъминот тузилган биржа битимлари юзасидан суюлтирилган газ сотиб олувчиларининг лицензиясини биржанинг савдо якунлари реестри билан автоматик тартибда текшириш ва солиштириш имконини беради.

Batafsil

Олий хўжалик судида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад давлат ва корпоратив харидларни ташкил этишда биржа ҳамда хўжалик судлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир

Batafsil

Йил бошидан буён биржа савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди

Жорий йилда биржаннинг цемент бозори юқори даражадаги фаолликни намоён этмоқда. 2015 йилнинг 17 декабрь ҳолатига кўра йил бошидан буён ўтган вақт мобайнида биржа савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди. Бу кўрсаткич цементнинг биржа савдоларига қўйилган пайтидан бери қайд этилган энг юқори натижадир. Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йилнинг шу даврида сотув ҳажмлари ҳозиргига нисбатан 16% кам эди. Бунда цементнинг биржа савдоларидаги улуши қиймат жиҳатидан 26%ни ташкил этди.

Batafsil