ЎзРТХБ да 2017 йилнинг январь ойи якунлари | Новости

03 Фев 2017
Жорий йилнинг биринчи ойида биржанинг барча савдо платформаларида савдо иштирокчиларнинг фаоллиги ошди. Хусусан «ЎзРТХБ» АЖ нинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,0 трлн сўмни ташкил этиб, бу 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 48,2% га кўпдир.
 
Шу жумладан биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг январидаги 577,3 млрд сўмдан 856,3 млрд сўмгача ўсди. Кескин ўсиш ҳолатлари чорва учун емлар сегментида қайд этилиб, унинг умумий улуши 4% дан 11% гача ўсди. Етакчилик позицияларини қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг улушлари мос тарзда 27% ва 17% ни ташкил этди.
 
Бундан ташқари биржа бозорининг валюта савдо майдончасининг сотув таркиби ўзгариб, унинг ҳажми 5,4 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт битимлари бўйича етакчиликни 65% лик улуш билан полиэтилен эгаллади. Кейинги ўринларда рангли металлар – 15%, суюлтирилган газ – 11%, нефть маҳсулотлари – 6% ва полипропилен – 3% билан эгаллашди.
 
Жорий йилнинг январида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг умумий ҳажми 582,6 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2016 йилга нисбатан 8,9% га кўпдир. Жу жумладан тадбиркорлар биржа орқали 582,6 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 121,5 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 62,6% га ўсиб, 119,2 млрд сўмни ташкил этди. Йирик битимлар қурилиш моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, машинасозлик маҳсулотлари ва полимерлар бўйича тузилиб, улар бозорни ярмини эгаллашди.
 
Давлат харидлари («D-xarid») тизимида 31,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу 2016 йилнинг январь ойига нисбатан 32,5% га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса ўтган йилнинг январига нисбатан 5,7 млрд сўмдан 7,3 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сонидан 98% ва уларнинг ҳажмиларидан 97% ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда электрон каталогда тузилган битимларнинг ҳажми 35,8% га ўсиб, 2,5 млрд сўмни ташкил этди.
 
Ўтган ойда «E-xarid» корпоратив харидларнинг ҳажми 2016 йилнинг январига нисбатан 20,2% га ўсиб, 31,1 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимларнинг сонидан 97% ва уларнинг ҳажмидан 98% ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 19 та таклифлар келиб тушди.
 

Курилди: 10236