Xabarlar


ЎзРТХБ да февраль ойи якунлари

Жорий йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ савдо платформаларида товарлар реализация ҳажми 913,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бунда биржа савдолари ҳажми 41 фоиз, ярмарка савдолари 39 фоиз, давлат харидлари 17 фоиз ва корпоратив харидлар 23 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Batafsil

Корпоратив харидлар сегментида етказиб берувчилар фаоллашмоқда

Жорий йилнинг ўтган 1,5 ойи мобайнида корпоратив харидларнинг электрон тизими орқали жами 41,6 млрд сўмлик товар (иш, хизмат)лар реализация қилинган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир. Бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобидан маблағлари иқтисод қилиниши 25 фоизга ёки 9,9 млрд сўмгача ошди.

Batafsil

ЎзРТХБ Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда семинарлар ўтказди

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида ҚҚР, Тошкент шаҳри ва республикамиз вилоятлари марказларида Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси томонидан Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг электрон аукцион савдоларидаги корпоратив харидларда иштироки масаласига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди.

Batafsil

ЎзРТХБ электрон харидларда иштирок этиш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказди

Жорий йилнинг 11 январидан 26 январгача республикамизнинг барча ҳудудларида буюртмачи ва етказиб берувчилар учун давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиш масаласига бағишланган семинарлар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давлат ва корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдолар ва “D-Xarid” ва “E-Xarid” электрон тизимларининг оператори ҳисобланмиш Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ташаббуси билан ўтказилган.

Batafsil

ЎзРТХБда январь ойининг якунлари

Янги йилнинг дастлабки ойи ЎзРТХБ электрон савдоларида ўсиш билан якунланди. Биржанинг барча савдо платформаларида ижобий динамика кўзга ташланади. Жумладан, биржа савдолари 11фоиз, ярмарка савдолари – 33 фоиз, давлат харидлари – 17 фоиз, ҳамда корпоратив харидлар 15 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. Натижада, январь ойида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 706,9 млрд сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўпдир.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2015 йил якунлари таҳлил этилди

2016 йилнинг 23 январь куни “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий биносида биржа фаолиятининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилдаги асосий вазифаларга бағишланган “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда тизимдаги марказий бошқарув бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Batafsil

Биржанинг интерактив хизматлари амалда

ЎзРТХБ ўз мижозларига замонавий ахборот коммуникацион технолигиялар асосида интерактив хизматларни тақдим этмоқда. Бу биржанинг ярмарка ва аукцион савдолари иштирокчиларига масофадан туриб турли хизматларни кўрсатиш ва улар фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ да тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йилнинг 8 январь куни 2015 «ЎзРТХБ» АЖ биносида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ бино фасадини таъмирлаш, ишчи майдони ҳамда марказий аппарат ҳудуди ва атрофини модернизация қилиш, қайта лойиҳалаш асосида бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш борасида тендер савдоларини ташкил этиш масаласига бағишланган тендер комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Batafsil

“ ЎзРТХБ “ савдоларининг декабрь ойидаги якунлари

2015 йилнинг декабрь ойида биржанинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 774,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2014 йилнинг шу даври билан қиёс этганда сезиларли ўзгариш кўзга ташланмайди. Ярмарка савдолари ва – «E-xarid»нинг корпоратив савдолар тизимида ижобий кўрсаткич қайд этилди.

Batafsil