ЎзРТХБ Telegram мессенджерида ўзининг ботини ишга туширди | Новости

30 Дек 2016
Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси Telegram мессенджерда @rtsb_bot ботини ишга туширди. UZEX нинг расмий ботини жорий этишдан кўзланган мақсад биржа мижозларига хизмат кўрсатишни енгиллаштиришдан иборатдир. Хусусан оммабоп мессенджер ёрдамида биржа мижозлари электрон харидлар учун тарифларни билиб олиш, давлат ва корпоратив харидларида иштирок этиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш,  ҳамда “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятига доир янгиликлардан хабардор бўлишлари мумкин.
 
Бундан ташқари бот энг кўп қизиқтираётган саволларга жавобларни олиш, керакли мутахассислар ва ҳудудий филиал ходимларининг телефон рақамларини билиб олиш имкониятларини беради. Виртуал ёрдамчи шунингдек биржанинг интерактив хизматларини ҳам тақдим этиш орқали мижозларнинг вақтларини тежайди. Яъни, ушбу хизмат фойдаланувчилари тўлдириш шаклларини юклаб олишлари, ҳамда калькулятор функцияси ёрдамида электрон савдоларда қатнашиш учун керак бўладиган аванс тўловларининг аниқ қийматини ҳисоблаб чиқишлари мумкин.
 
Биржанинг расмий ботига уланиш учун, Telegram нинг қидирув қисмига @rtsb_bot сўзини териб, дастурни ишга тушириш ва керакли тилни танлашнинг ўзи кифоя. Келажакда “ЎзРТХБ” АЖ Telegram-ботга янги функциялар қўшиш режалаштирилган.
 
Маълумот учун: Telegram-бот – ортиқча молиявий ҳаражатларни ва вақтни талаб қилмайдиган, керакли маълумотларни оддий интерфейс ва буйруқлар мажмуаси орқали олиш имкониятини яратувчи махсус илова.
 

Курилди: 23667