Жорий йилнинг сўнгги ойида «ЎзРТХБ» АЖ электрон савдоларида 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 44,8% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимида кузатилди.
Шу жумладан биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг декабрдаги 566,4 млрд сўмдан 890,1 млрд сўмгача ўсди. Кескин ўсиш ҳолатлари рангли металларда қайд этилиб, уларнинг умумий улуши 1% дан 11% гача ўсди. Суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг сотиш ҳажмлари кўтарилганлигига қарамасдан, уларнинг улушлари 12% дан 9% гача қисқарди.
Бундан ташқари биржа бозорининг валюта савдо майдончасида 10,1 млн АҚШ долларлик биржа товарлари сотилди. Экспорт битимлари бўйича етакчиликни 46% лик улуш билан полиэтилен эгаллади. Кейинги ўринларда нефть маҳсулотлари – 19%, полипропилен – 15%, суюлтирилган газ – 13% ва рангли металлар – 7% билан эгаллашди.
Ўтган йилнинг декабирида тадбиркорлар биржа орқали 500,8 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, бу 2015 йилнинг шу даврига қиёслаганда 8,9% га кўпдир. Бундан ташқари улар томонидан биржа орқали сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 157,9 млрд сўмга тенг бўлди. Тузилган битимларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улушлари 60% ни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 13,3% га ўсиб, 145,9 млрд сўмни ташкил этди. Йирик битимлар эҳтиёт-қисмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва қурилиш молларини сотиш бўйича тузилиб, уларнинг умумий улушлари 48% ни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр ичида давлат харидлари («D-xarid») тизимида 39,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу 2015 йилнинг декабрь ойи даражасидаги кўрсаткичдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 9,8 млрд сўмга етди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сони ва ҳажмиларидан 98% ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда электрон каталогда 2,0 млрд сўмлик шартномалар тузилди.
Ўтган ойда «E-xarid» корпоратив харидларнинг ҳажми 2015 йилнинг декабрига нисбатан 19,4% га ўсиб, 36,7 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимларнинг сонидан 97% ва уларнинг ҳажмидан 99% ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 16 та таклифлар келиб тушди.
Курилди: 8896