Парафин ва петролатум биржа орқали экспортга сотилди | Новости

01 Мар 2017
2017 йилнинг 27 февралидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК томонидан ишлаб чиқарилган парафин ва петролатум маҳсулотлари “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида савдога қўйила бошланди.
 
Бугунги кунда биржанинг котировкалаш варағида экспорт учун 2 та стандартлаштирилган шартномалар очилган бўлиб, булар қаттиқ нефть парафини бир лоти 60 тонна, бошланғич нархи бир тоннаси учун 470,0 АҚШ долл. ва петролатум ПС-55 бир лоти 60 тонна, бошланғич нархи бир тоннаси учун 190,0 АҚШ долл. Биржа товарларини етказиб бериш шарти FCA Охунбобоев темир йўл станцияси.
 
Ўтказилган савдо натижаларига кўра валюта савдо майдончасида 28,2 минг АҚШ долларлик 60 тонна парафин ва 11,46 минг АҚШ долларлик 60 тонна петролатума ПС-55 сотилди. 
 
Бундан ташқари жорий йилнинг бошидан бери “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК томонидан умумий қиймати 133,8 минг АҚШ долларлик II-фракция нефть гачи сотилган.
 
Биржада экспорт сотувларининг диверсификациялашуви миллий маҳсулотларимизни хорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак бермоқда.
 

Курилди: 12345