Xabarlar


«ЎзРТХБ» АЖ да учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 июлида биржа биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент, “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари ва биржа аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Batafsil

Гулистон ва Жиззахда тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди

2016 йилнинг 21-22 июлларида Гулистон ва Жиззах шаҳарларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электрон тижорат соҳасига жалб қилиш мақсадида тадбиркорларнинг давлат ва корпоратив харидлардаги иштироки масалаларига бағишланган семинарлар ўтказилди. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг бошқармалари иштирок этишди.

Batafsil

ЎзРТХБ илк маротаба полипропилен бўйича биржа савдоларини ўтказди

2016 йилнинг 19 июлдан биноан ЎзРТХБ тарихида илк маротаба полипропиленни сотиш бўйича биржа битимлари тузила бошлади. Ушбу янги маҳсулотнинг сотувчиси "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобланади. Бугунги кунда полипропиленни сотиш учун биржа бозорида ҳар бир лот 1 тоннадан иборат 7 та шартномалар очилган. Товарни етказиб бериш шарти EXW Устрюрт газ-кимё мажмуаси. Мазкур шартномалар бўйича савдога қўйиш кунлик ҳажмлар 300 тоннани ташкил этади.

Batafsil

ЎзРТХБ да июнь ойи якунлари

Ўтган ойда биржа савдолари бўйича кузатилаётган ижобий динамика сақланди. Тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг июнь ойи билан солиштирганда 53% га ошиб, 1,07 трлн сўмни ташкил этди. Улар қаторида биржа савдоларининг ҳажми 817,0 млрд сўм, ярмарка савдолари 155,5 млрд сўм, давлат харидлари 54,4 млрд сўм, корпоратив харидлар 42,7 млрд сўм ва электрон каталог 9,7 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

ЎзРТХБ электрон каталог тизимига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди

2016 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) томонидан ОАВ ходимлари учун “Давлат харидлари тизимида электрон каталогнинг тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржанинг янги савдо платформаси – электрон каталог фаолияти натижалари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Batafsil

Биржа навбатдаги ҳудудий семинарларни ташкил этди

2016 йилнинг 23-24 июнларда Нукус ва Урганч шаҳарларида давлат ва корпоратив харидлар иштирокчилари учун ўқув семинарларини ўтказилди. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари ва Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг Ғазначилик бошқармалари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад электрон харидларнинг буюртмачилари ва товар етказиб берувчиларига консультатив ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ да HR-клуби аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди

“ЎзРТХБ” АЖ марказий биноси ходимлар бошқаруви сохасидаги мутахассислар, рекрутинг ва консалтинг ташкилотлар вакилларининг иштрокида HR-клубининг мажлис майдончасига айланди. Мазкур тадбирнинг ўтказишдан мақсад HR-менежерларини биржа фаолияти ва унинг мутахассисларининг имконият ва салохиятлари билан таништиришдан иборат эди.

Batafsil

ЎзРТХБ да май ойи якунлари

2016 йилнинг май ойида ЎзРТХБ да электрон савдо қатнашчиларнинг фаолияти сақланиб, барча савдо платформаларида ижобий кўрсаткичларни акс этди. Шу жумладан биржа савдоларининг хажми 2015 йилнинг май ойига нисбатан 53%, ярмарка савдолари 47%, давлат харидлари 15%, корпоратив харидлар 29%га ўсди. Бунда биржада тузилган битимларнинг умумий хажми 50%га ўсиб, 1,0 трлн сўмдан ошиб кетди.

Batafsil

Биржа халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлади

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлади. Биржа марказий биносида бўлиб ўтган байрамни ташаббускори ва ташкилотчиси ЎзРТХБ маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси бўлди.

Batafsil