Xabarlar


ЎзРТХБ да 2017 йилнинг май ойи якунлари

Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 12,1%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Batafsil

Фермерларнинг биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказилди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида “ЎзРТХБ” АЖ Қашқадарё, Самарқанд ва Навои вилоятларининг ҳомиятлари билан биргаликда Тошкент шаҳар бозорларига белгиланган нархларда гўшт етказиб бераётган фермер хўжаликлари билан биржа савдоларида иштирок этиш масаласи бўйича учрашувлар ўтказди. Тадбирларда вилоятлардаги ёғ-мой комбинатлар раҳбарлари ва ишчилари, ҳамда биржанинг савдо майдончалари регистраторлари иштирок этдилар.

Batafsil

ЎзРТХБ хизматларни мобиль иловалар орқали кенгайтирмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ мобиль иловаларнинг оммавийлашуви тенденциясини инобатга олган ҳолда, электрон савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш ва янги мижозларни жалб қилиш ишларини фаол олиб бормоқда. Хусусан электрон давлат харидлар тизимида етказиб берувчилар сонини кўпайтириш мақсадида Google Play электрон иловалар дўконида биржанинг навбатдаги «D-Xarid» мобиль иловаси жойлаштирилди.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖда акциядорларнинг умумий йиллик мажлиси бўлиб ўтди

2017 йил 26 май куни биржанинг марказий аппарат биносида “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиллик мажлиси ўтказилди.

Batafsil

Биржа электрон харидлар тизимида янги хизматларни жорий этди

«ЎзРТХБ» АЖ мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида электрон харидлар иштирокчиларининг шахсий кабинетида бир қатор ўзгартиришлар киритди. Хусусан унинг функционал имкониятлари кенгайтирилди, шу жумладан электрон буюртмалар шаклларини тўлдириш жараёни енгиллаштирилди.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг апрель ойи якунлари

Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,3% га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Batafsil

Биржа корпоратив харидлар буюртмачилари билан учрашув ўтказди

“ЎзРТХБ” АЖ E-Xarid электрон тизимни самарали фаолият юритишини янада ошириш мақсадида корпоратив харидларнинг буюртмачилари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Корпоратив харидлар бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланмиш Давлат рақобат қўмитасининг вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖга ISO 9001:2015 (O’z DSt ISO 9001:2015) халқаро ва миллий сертификациялари топширилди

2017 йилнинг 2 майида “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий офисида сифат менежменти тизимини халқаро ISO 9001:2015 ва миллий O’z DSt ISO 9001:2015 стандартлар талабларига мувофиқлик сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Batafsil

Полипропиленнинг биржадаги сотуви 15 минг тоннадан ошди

2016 йилнинг июлидан буён "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ ҚҚнинг полипропилени “ЎзРТХБ” АЖнинг биржа савдоларига қўйилмоқда ва унга бўлган талаб миллий товар ишлаб чиқарувчилар томонидан изчил ортиб бормоқда. Ўтган даврда биржа савдоларида сотилган полипропиленнинг умумий ҳажми 15,0 минг тоннадан ошди.

Batafsil