Биржанинг цемент бозорида янги иштирокчи | Новости

11 Авг 2017
«ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига цементнинг янги сотувчиси «DAL TEKNIK ZOMIN CEMENT AND LIME» МЧЖ ўз маҳсулотини қўйя бошлади. Цемент ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилган янги завод Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган. Ишлаб чиқарувчининг лойиҳа қуввати бир йилда – 36,5 минг тоннани ташкил этади. Цементни қуруқ услубда ишлаб чиқарилади.
 
Бугунги кунда завод томонидан ички бозорга сотиш учун 100 тонна лоти билан ПЦ II/А-И 32,5 маркали цементнинг стандарт биржа шартномаси очилган. Етказиб бериш шарти – EXW (сотувчининг омборхонасидан олиб кетиш). Биржа товарининг бошланғич нархи бир тоннаси учун 239,9 минг сўмни ташкил этади.
 
2017 йилнинг 11 августида ушбу маҳсулотнинг 100 тоннаси биржа савдоларига қўйилди ва сотилди, ўртача нархлар бир тоннаси учун 431,8 минг сўмни ташкил этди. Бошланғич нархларга нисбатан ўсиш 80% ни ташкил этди чунки цементнинг мазкур маркаси харидорлар орасида катта талабга эга.
 
Бозор мутахассисларининг фикрича, сегментда янги иштирокчини пайдо бўлиши цементнинг ички бозорида рақобатни ривожланиши ва унинг конъюнктурасига ижобий таъсир кўрсатади.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 11811