Тадбиркорлар биржада электрон харидларнинг имкониятларини муҳокама қилдилар | Новости

24 Июл 2017
2017 йилнинг 21 июлида биржанинг марказий аппарат биносида бизнес вакилларнинг иштирокида семинар ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказаладиган электрон аукцион савдоларда товар етказиб берувчиларни иштирок этиш қоидаларини тушунтиришдан иборат бўлди.
 
Учрашув давомида етказиб берувчиларни электрон харидларда иштирок этиш жараёни биржа мутахассислари томонидан батафсил тушунтирилди, фойдаланувчининг шахсий кабинетининг янги функциялари, ҳамда биржанинг мобиль иловаси,  Telegram мессенжердаги расмий боти ва каналининг имкониятлари намоён этилди.
 
Шунингдек тадбиркорлар Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия фаолияти билан танишиб чиқдилар. Хусусан биржада тузилган битим доирасида етказиб берувчиларнинг мажбуриятлари кўриб чиқилди.
 
Тадбир якунида етказиб берувчилар ўзларини қизиқтираётган барча саволларига жавоб олдилар. Семинар қатнашчилари олинган билимлар фойдали эканлигини таъкидлаб ўтдилар, ҳамда биржанинг электрон харидларида қатнашиш давомида қонунчилик талабларини тўлиқ бажаришга тайёр эканлигини билдирдилар.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9967