Xabarlar


ЎзРТХБ “чиройли” авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционларни очди

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августидаги “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 683 – сонли қарорини бажариш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга “чиройли” авторақамларни сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖда Ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилоти ташкил этилди

Мустақиллик куни остонасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятидаги бошланғич ташкилотини тузиш бўйича ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи Нагаев Азиз Равильевич, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мудири Аблаяров Феруз Каримович ва иттифоқнинг бошқа вакиллари, шунингдек акциядорлик жамиятининг ёш мутахассислари иштирок этишди.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ раҳбарияти биржа аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказди

2017 йилнинг 29 августида “ЎзРТХБ” АЖ нинг брокерлик савдо залида биржа раҳбариятининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти брокерлик идораларининг трейдерлари ва савдо майдончаларининг вакиллари билан учрашув ўтказди. Мазкур тадбир “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ташкиллаштирилди.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ пресс-тур якунлари

Аввал хабар берилганидек, 2017 йилнинг 25 августида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг биносида журналистлар учун «УзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Batafsil

ЎзРТХБ матбуот ходимлари учун пресс-тур ўтказди

2017 йилнинг 25 августида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг марказий офисида журналистлар учун «УзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг етакчи масс-медиа вакиллари, шу жумладан телевидение, радио, босма ва электрон нашриётларнинг ходимлари иштирок этдилар.

Batafsil

ЎзРТХБ “SMS-хабарнома” янги хизматини жорий этди

“ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо иштирокчилари учун янги хизмат “SMS-хабарнома” ни ишга туширди. Мазкур хизмат тури орқали мижозларга Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги хисоб рақамига пул маблағларини келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумот, эълон ва буюртмалар биржанинг порталига жойлаштирилиши ва ўтказилган электрон савдоларнинг натижалари юборилади.

Batafsil

ЎзРТХБ навбатдаги матбуот-анжуманни ўтказди

2017 йилнинг 14 августида Ўзбекистон миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Мустақиллик йилларида товар-хомашё биржаси: кеча, бугун ва эртага” мавзусида «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни ЎзРТХБ нинг мустақиллик йилларидаги фаолияти натижалари ва биржанинг қисқа муддатли ривожланиш лойиҳалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Batafsil

Биржанинг цемент бозорида янги иштирокчи

«ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига цементнинг янги сотувчиси «DAL TEKNIK ZOMIN CEMENT AND LIME» МЧЖ ўз маҳсулотини қўйя бошлади. Цемент ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилган янги завод Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган. Ишлаб чиқарувчининг лойиҳа қуввати бир йилда – 36,5 минг тоннани ташкил этади. Цементни қуруқ услубда ишлаб чиқарилади.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг июль ойи якунлари

2017 йилнинг июль ойида «ЎзРТХБ» АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,2% га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Batafsil