«ЎзРТХБ» АЖ да тадбиркор ва фермерларга туну-кунлик кўмаклашиш хизмати ишга туширилди | Новости

07 Фев 2018
Тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига маслаҳат ёрдамини тақдим этиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ да алоҳида "Ахборот маркази" очилди. Тадбиркорлар ва фермерларга кўмаклашиш бўйича тузилган янги хизмат биржада ҳафтада 7 кун, ҳар куни 24 соат давомида фаолият юритиб боради.
 
Абонентлар (+998971) 213-33-30, 200-11-62 телефон рақами ёки 11-62 қисқа рақамга қўнғироқ қилиш орқали биржа фаолиятига доир масалар бўйича савол йўллашлари, савдо иштирокчиларини биржада аккредитациядан ўтиш ва биржа савдоларида иштирок этиш бўйича малакали маслаҳат олишлари, мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ҳамда биржанинг интерактив хизматлардан фойдаланишнинг афзалликларини билиб олишлари мумкин бўлади.
 
Шу билан бирга мижозлар SMS-хабарномалар орқали биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲККП) даги ҳисобварақнинг ҳолати, тузилган битимлар тўғрисида ва минерал ўғитлар бўйича шаклланган сўнгги котировкалар ҳақида маълумотларни олишлари мумкин. Биржада аккредитациядан ўтган фермерлар мазкур хизматдан бепул фойдаланишлари мумкин. Минерал ўғитлар бўйича шаклланган котировкалар улар томонидан рўйхатга олинган телефон рақамларига ҳафтада 2 марта юборилади. 
 
Ўз навбатида ахборот марказига келиб тушган маълумотлар йиғилади, таҳлил қилинади ва биржанинг тегишли бўлимларига камчиликларни бартараф этиш учун йўналтирилади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 11526