Ўтган ҳафтада 118 та стандарт биржа шартномалари очилди | Новости

23 Янв 2018
Жорий йилнинг 15-19 январларида “ЎзРТХБ” АЖ нинг Листинг комиссияси минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қора металл ва нефть маҳсулотларига 118 та стандарт шартномаларини очди. Биржа савдоларига қўйилган товарлар рўйхатида – калий ўғити, аммиак селитраси, азот суюқ ўғити, пахта чигитининг турли навлари ва класслари, швеллер, нефть битуми, петролатум, турбина мойи ва бошқалар.
 
Мазкур биржа товарларини сотувчилари сифатида йирик миллий ишлаб чиқарувчилар ва хусусий корхоналар иштирок этди, шу жумладан “Навоиазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, «Узметкомбинат» АЖ, Пахта нефтебаза» МЧЖ, «Жиззах нефтебаза» МЧЖ, «Жадал Бизнес» МЧЖ, «Bartec Trade» МЧЖ ва «Prime Oil Trade» ХК.
 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, пахта чигити бўйича очилган шартномалар бўйича юклаш ишлари ҳар бир шартноманинг спецификациясига мувофиқ турли вилоятларда амалга оширилади.
 
Шунингдек Листинг комиссиясининг қарорига асосан “Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚК нинг темир қувур бўйича 7291-сонли шартнома ва «Internet Group» МЧЖ корхонасининг темир листи бўйича 2044-сонли шартномаси биржанинг котировкалаш варағида тикланди (релистинг ўтказилди).
 
ЎзРТХБда очилган шартномаларнинг тўла рўйхати билан биржанинг www.uzex.uz расмий вебсайтида танишиб олишингиз мумкин.
 
Маълумот учун: Дастлабки кўздан кечиришни талаб этмайдиган, сифат кўрсаткичлари ўзгармаслиги ва биржа битимлари мунтазам равишда тузилиши билан тавсифланадиган, биржа савдоларига қўйилган муайян турдаги товарлар рўйхати биржанинг котировкалаш варағидир.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9703