30 январь куни мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди.
Шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентимиз хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Дипломатик корпус ва Ҳукумат аъзолари, сенаторлар ва депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.
Тадбирда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ нинг раҳбарлари ва ходимлари ҳам иштирок этди. Улар Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ҳурмат бажо келтирди.
Биринчи Президентимиз азиз умрини юртимиз, халқимиз бахту саодати, бугунги тинч ва фаровон кунларимизга бағишлади, халқимиз ташвиши билан яшади. Бизга озод ва обод Ватанни мерос қолдирди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 7614