ЎзРТХБ “SMS-хабарнома” янги хизматини жорий этди | Новости

18 Авг 2017
“ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо иштирокчилари учун янги хизмат “SMS-хабарнома” ни ишга туширди. Мазкур хизмат тури орқали мижозларга Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги хисоб рақамига пул маблағларини келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумот, эълон ва буюртмалар биржанинг порталига жойлаштирилиши ва ўтказилган электрон савдоларнинг натижалари юборилади.
 
Маълумотларни SMS шаклида келиши ҳар бир фойдаланувчи учун тезкорлик, соддалик ва енгиллик каби қулайликларни тақдим этади. Ушбу хизматнинг яна бир устунликларидан бири бу хизмат нархининг мақбуллиги. Хизмат учун бир ойлик абонент тўлови энг кам иш хаққининг 5% ни ташкил этади.
 
Электрон савдо иштирокчилари “SMS-хабарнома” хизматига персонал кабинет орқали уланишлари мумкин.
 
Яқин келажакда “SMS-хабарнома” хизмат турлари янги функция ва биржанинг барча савдо платформаларида опцияларни жорий этиш орқали кенгайтирилади.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 12792