Биржанинг савдо залида брокерлар учун семинар ўтказилди | Новости

20 Июл 2017
2017 йилнинг 19 июль куни “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий савдо залида Ҳисоб-китоб клиринг палатаси мутахассислари томонидан биржа аъзолари учун семинар ўтказилди. Мазкур тадбирлар кўзланган мақсад биржа фаолиятида янги интерактив хизматлар ва электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш афзалликларини тушунтиришдан иборат бўлди.
 
Семинарда мижозларни “Бир ойна” интерактив хизмат орқали масофадан биржанинг барча савдо платформаларида аккредитациядан ўтиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун www.uzex.uz биржа вебсайтининг “Бир ойна” бўлимига ёки бевосита openid.uzex.uz манзилига кириб, ЭРИ дан фойдаланган ҳолда тегишли ҳужжатларни электрон шаклда биржага юбориш лозим.
Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан тақдим этилаётган ЭРИ 2010 йилдан буён солиқ ҳисоботларини тақдим этишда кенг фойдаланиб келинмоқда. ЭРИ мавжуд бўлмаган тақдирда, мижознинг ҳужжатлари қоғоз шаклида тақдим этилиши зарур.
 
Ўз навбатида интерактив хизматларнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектлари учун, айниқса узоқлашган туманлардаги мижозлар пул маблағлари ва вақт тежалишига кўмак беради.
 
Шунингдек брокер ва трейдерлар шахсий кабинет орқали биржа комиссион йиғимларнинг ҳисоб-фактураси электрон ҳужжат кўринишида тақдим этилаётганлиги тўғрисида маълумот олдилар.
 
Умуман олганда тадбиркорлар жорий йилнинг бошидан бери мижознинг шахсий кабинетидаги интерактив хизматларидан 100 минг маротабадан зиёдроқ фойдаландилар.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 12983