ЎзРТХБ да 2017 йилнинг июнь ойи якунлари | Новости

06 Июл 2017
2017 йилнинг июнь ойида «ЎзРТХБ» АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,0% га ўсиб, 1,3 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 945,3 млрд сўмни ташкил этди, яъни 2016 йилнинг июнига нисбатан 16,8% га ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари сегментида сотувларни сезиларли даражада  ўсиши натижасида ушбу сегментнинг биржа савдоларидаги улуши 16% дан 21% га кўтарилди. Рангли металларнинг сотувлари ошганлиги боис уларнинг ҳиссаси ҳам 11% дан 14% гача ўсди. Бошқа товар гуруҳлари биржа бозорида ўтган йилнинг июнига мос улушларини сақлаб қолишди.
 
Шу билан бирга валюта савдо майдончасида тузилган экспорт битимларининг ҳажми 5,5 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт сотувларининг 57% ни полиэтилен эгаллади. Экспорт бозорининг қолган қисми 33% улуш билан рангли металлар ва 10% суюлтирилган газга тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг умумий қиймати 6,1% га ўсди ва 837,3 млрд сўмни ташкил этди. Жу жумладан тадбиркорлар биржа орқали 506,5 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 330,8 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.
 
Биржа савдоларида соф бозор нархларини шаклланиши эвазига сотувчи корхоналар 384,4 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу ўтган йилнинг июнига нисбатан 8,2% га кўпдир.
 
Ўтган ой мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 37% га, яъни 212,8 млрд сўмгача ўсди. Кўргазма-ярмарка савдолари платформасида энг йирик битимлар истеъмол моллари, кимё маҳсулотлари ва қурилиш материалларини сотиш бўйича тузилди.
 
Давлат харидлари («D-xarid») тизимида 70,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 29,2% га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 11,9 млрд сўмдан 22,4 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сони ва ҳажмидан 99% ни ташкил этди. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида электрон каталогда тузилган битимларнинг ҳажми 28,2% га ўсиб, 12,5 млрд сўмни ташкил этди.
 
Ўтган ойда «E-xarid» корпоратив харидларнинг ҳажми 2016 йилнинг июнига нисбатан 30,8% га ўсиб, 55,8 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб беришдаги улуши умумий битимларнинг сонидан 98% ва уларнинг қийматидан 97% ни ташкил этди. Аукцион савдоларни ўтказиш давомида ҳар бир талабномага ўртача 18 та таклифлар келиб тушди.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 8935