ЎзРТХБ да биржа аъзолари учун давра суҳбати ўтказилди | Новости

19 Июн 2017
“ЎзРТХБ” АЖ  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент билан биргаликда биржанинг марказий биносида биржа аъзолари учун давра суҳбатни ташкиллаштирди. Тадбирдан кўзланган мақсад биржа аъзоларини коррупцияга қарши курашиш масаласида хабардорлигини ва ички назоратни ташкил этишда уларнинг малакаларини оширишдан иборат бўлди.
 
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департаментининг ходимлари  К.А.Зарипов и А.А.Холмирзаев ўз маърузалари билан нутқ сўзладилар.
 
Уларнинг чиқишлари давомида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва “Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг  операцияларини  тўхтатиб  туриш,  пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисида тўғрисидаги” Низомнинг талаблари очиб берилди.
 
Бундан ташқари, давра суҳбати иштирокчилари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари ва тенденциялари кўриб чиқилди. 
 
Тадбир якунида мавзу доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоролик намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департаментининг ходимлари биржа аъзоларининг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9219