2017 йилнинг 22 июнида «ЎзРТХБ» АЖ Логистика бизнесини ривожлантириш уюшмаси билан биргаликда транспорт ва логистика компанияларининг вакиллари иштирокида давра суҳбатни ўтказди. Тадбирдан кўзланган мақсад биржанинг ахборот тизимида юк эгаси ва юк ташувчиларнинг буюртмаларини ўзаро мослаштириш орқали биржа товарларини харидоргача етказиб беришни таъминлаб берувчи логистиканинг электрон тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилаётган биржанинг янги лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Мазкур лойиҳани муҳокама қилишда 15 та транспорт ва логистика компаниялари, шу жумладан «Inter Nova» МЧЖ, «UzAgroTrans» МЧЖ, “Transcontinental” МЧЖ ҚҚ, “ТУРКСИБ Магистрал” МЧЖ, “ARK Logistics” МЧЖ ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида логистика электрон порталининг шахсий кабинетининг тақдимоти ўтказилиб, ушбу тизим ёрдамида биржа товар сотувчлари ва харидорлар фаолиятларини оптималлаштирилиши айтиб ўтилди. Хусусан янги тизим савдо иштирокчилари учун онлайн тарзда юк тури, уни етказиб бериш жойини аниқлаш, ҳамда транспорт хизматлари учун нархларни кузатиш имконини тақдим этади.
Дастлабки лойиҳа сифатида логистика электрон тизими орқали биржа савдоларида сотиб олинадиган цемент ва суюлтирилган газни етказиб беришни ташкиллаштириш таклиф этилди. Ўз навбатида транспорт ва логистика компанияларнинг вакиллари юк ташиш фаолият турининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб ва соҳадаги жорий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда янги тизим ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбир якунида биржада логистикани самарали механизмини яратиш бўйича қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 13002