«ЎзРТХБ» АЖ да пахта момиғини экспортга сотилиши ўсмоқда | Новости

18 Янв 2017
“ЎзРТХБ” АЖ 2010 йилдан буён илк бор пахта момиғини экспортга сотишни бошлади. Мазкур маҳсулотни биржанинг валюта савдо майдончасида сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари иштирок этишди.
 
Бугунги кунда 2016 йилги ҳосилидан пахта момиғининг турли навларини биржа савдолари орқали экспортга сотиш учун 1 тонна ва 50 тонна лотлари билан 21 та стандарт шартномалари очилган. Уларнинг етказиб бериш шартлари – EXW ва FCA “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳудудий терминаллари.
 
2016 йилнинг 26 декабридан 2017 йилнинг 17 январигача бўлган даврда биржа савдолари орқали 1,2 млн АҚШ долларлик 3,0 минг тоннадан зиёд пахта момиғи экспортга сотилди. Сотувчиларнинг таркибий тузилмаси «Бухоропахтасаноат» ва «Хоразмпахтасаноат» ҳудудий филиаллари томонидан ташкил топган.
 
Ўтган давр мобайнида биринчи нав Б типдаги пахта момиғининг биржа нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 440,0 АҚШ долларни ва иккинчи нав Б типдаги пахта момиғники – 355,4 АҚШ долларни ташкил этди.
 
“ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида сотиладиган товарлар номенклатурасини кенгайтирилиши миллий маҳсулотларимизни ҳорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак бермоқда.
 

Кўрилди: 11203