2016 йилда “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 91,0 минг тонна кўмир сотилиб, бу 2015 йилга нисбатан 22% га кўпдир. Шу билан бирга кўмирнинг барча маркаларини ўртача ойлик сотиш ҳажмлари 7,6 минг тоннани ташкил этди.
Ўтган йили давомида БОМСШ маркали кўмирнинг нархи бир тоннаси учун 109,3 минг сўмдан 105,1 минг сўмгача, БР маркали кўмирнинг – 109,3 минг сўмдан 91,2 минг сўмгача пасайди. Савдо иштирокчиларининг фикрича, нархларнинг пасайишига биржа савдоларига қўйилаётган товар ҳажмини босқичма-босқич ўсиши ўз ижобий таъсирини ўтказди.
Сезиларли ўзгаришлар ҳудудлар кесимида кўмирни сотиб олиш таркибий тузилмасида ҳам кузатилди. Хусусан, Тошкент ҳудуди ўтган йили ўз етакчилик позициясини 13% га ошириб, биржанинг кўмир бозорини 46% ни эгаллади. Кейинги ўринларни Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари эгаллашди ва уларнинг улушлари мос тарзда 18% ва 14% ларни ташкил этди. Хоразм вилояти харидорларининг фаоллашуви натижасида унинг ҳиссаси 2015 йилга нисбатан 5% дан 8% гача ошди.
Жорий йилга тўхталадиган бўлсак, 2017 йилнинг бошидан бери биржа савдолари орқали 10,5 минг тонна кўмир сотилиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4% га кўпдир.
“Ўзбеккўмир” АЖ маълумотларига кўра 2016 йилда очиқ усул билан 3,6 млн тонна кўмир қазиб олиниб, уларнинг 85% энергетика соҳасига сарфланди. Корхона томонидан берилган прогнозларга кўра 2017 йилда ушбу кўрсаткич 3,72 млн тонн, 2019 йилда - 3,97 млн тонн, 2021 йилда - 4,17 млн тоннагача етказилади.
Бундан ташқари, Кўмир саноатини 2017-2021 йилларда ривожлантириш ва модернизациялаш дастурининг лойиҳаси билан 690,5 млн АҚШ долларлик 6 та сармоя лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғини харидорлари асосан аҳоли, бюджет ва коммунал соҳа вакиллари ҳисобланади.
Курилди: 16187