Xabarlar


ЎзРТХБ да 2017 йилнинг март ойи якунлари

Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,8%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.

Batafsil

«UZEX» мобил иловаси мукаммалаштирилди

Биржа савдолари иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 4 апрелидан Google play иловалар дўконида «UZEX» мобил иловасининг янгиланган нашри чиқарилди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖнинг Тошкент филиали бир қатор семинарлар ўтказди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармаси ва маҳаллий хокимиятлар билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг туманларида бир қатор учрашув ва ўқув семинарларини ўтказди.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг февраль ойи якунлари

2017 йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ да 1,08 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,0% га кўпдир. Ўз навбатида ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимларида кузатилди.

Batafsil

Парафин ва петролатум биржа орқали экспортга сотилди

2017 йилнинг 27 февралидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” УШК томонидан ишлаб чиқарилган парафин ва петролатум маҳсулотлари “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида савдога қўйила бошланди.

Batafsil

Кўмир бозори изчил ривожланиб бормоқда

2016 йилда “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 91,0 минг тонна кўмир сотилиб, бу 2015 йилга нисбатан 22% га кўпдир. Шу билан бирга кўмирнинг барча маркаларини ўртача ойлик сотиш ҳажмлари 7,6 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йили давомида БОМСШ маркали кўмирнинг нархи бир тоннаси учун 109,3 минг сўмдан 105,1 минг сўмгача, БР маркали кўмирнинг – 109,3 минг сўмдан 91,2 минг сўмгача пасайди. Савдо иштирокчиларининг фикрича, нархларнинг пасайишига биржа савдоларига қўйилаётган товар ҳажмини босқичма-босқич ўсиши ўз ижобий таъсирини ўтказди.

Batafsil

ЎзРТХБ да 2017 йилнинг январь ойи якунлари

Жорий йилнинг биринчи ойида биржанинг барча савдо платформаларида савдо иштирокчиларнинг фаоллиги ошди. Хусусан «ЎзРТХБ» АЖ нинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,0 трлн сўмни ташкил этиб, бу 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 48,2% га кўпдир.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2016 йил якунлари муҳокама қилинди

2017 йилнинг 21 январь куни “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилдаги асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда тизимдаги марказий бошқарув бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ да пахта момиғини экспортга сотилиши ўсмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ 2010 йилдан буён илк бор пахта момиғини экспортга сотишни бошлади. Мазкур маҳсулотни биржанинг валюта савдо майдончасида сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари иштирок этишди.

Batafsil