«ЎзРТХБ» АЖда 2017 йилнинг биринчи чорак якунлари муҳокама қилинди | Новости

25 Апр 2017
Жорий йилнинг 20 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ бошқарувининг 2017 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.
 
Тадбирда 2017 йилнинг биринчи чорагида биржанинг барча савдо платформаларида ижобий натижалар эришилганлиги айтиб ўтилди. ЎзРТХБда тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг биринчи чораги билан солиштирганда 26,6 фоизга кўтарилиб, 3,3 трлн сўмни ташкил этди. Хусусан, биржа битимларининг ҳажми 27,3 фоизга ошиб, 2,6 трлн сўмга етди. Бунда бир қатор товар позициялари бўйича натурал кўринишда ўсиш кузатилди, шу жумладан кўмир бўйича 96,6 фоизга, алюминий – 44,4 фоизга, пахта шроти – 38,2 фоизга, автомобиль бензини – 10,4 фоизга, буғдой уни – 9,5 фоизга, цемент – 7,7 фоизга ўсди.
 
Ҳисобот даврида биржа, ярмарка ва аукцион савдоларда тадбиркорлар иштироки кенгайтирилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1,6 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, бу 2016 йилнинг январь-март ойлари билан солиштирганда 14,9 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, улар 626,3 млрд сўмлик маҳсулотларни сотдилар ва ўсиш 17,3 фоизни ташкил этди.
 
Ижобий динамика биржанинг кўргазма-ярмарка савдолар тизимида ҳам қайд этилди ва уларнинг ҳажми 23,4 фоизга ўсиб, 413,9 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу савдо платформасида тузилган битимларнинг сони эса 12,1 фоизга кўтарилди. Кўргазма-ярмарка савдолар тизимни янада ривожлантириш мақсадида рақобатли савдолар механизми жорий этилди. Биржанинг кўргазма-ярмарка савдолари ва валюта савдо майдончаси орқали 19,5 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилиниб, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 40,2 фоизга кўпдир.
 
«D-xarid» давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар ҳажми 28,3 фоизга ўсиб, 113,6 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини тежалиши эса 37,1 фоизга, яъни 30,1 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва ҳажмидаги улуши 99,1 фоизни ташкил этди. Электрон каталог савдо тизимида энг зарур товарларни харид қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 26,7 фоизга, яъни 9,4 млрд сўмгача ўсди. Бюджет маблағларининг иқтисод қилиниши 2,3 млрд сўмдан 5,1 млрд сўмгача кўтарилди.
 
«E-xarid» – корпоратив харидларининг ҳажми 21,6 фоизга, яъни 117,6 млрд сўмгача кўтарилди. Бунда молия маблағларини тежалиши 13,2 фоизга ўсиб, 29,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектларининг корпоратив харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва ҳажмидаги улуши 97 фоизни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 18 та таклифлар келиб тушди.
 
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилиш ташкиллаштирилди, ҳамда республикамиз туманларида тадбиркорлар, бюджет ташкилотлари ишчилари, бошқа электрон савдо иштирокчилари, ҳамда кенг жамоатчилик вакиллар иштирокида бир қатор учрашув ва ўқув семинарларини ўтказилди.
 
Мажлис якунида жорий йилнинг иккинчи чораги учун устувор вазифалар белгиланди, шу жумладан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, биржанинг интернет-ресурсларини янгилаш, электрон савдоларни янги воситалари ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9777