“ЎзРТХБ” АЖ корпоратив веб-сайтнинг редизайнини якунлаб, www.uzex.uz – махсус ахборот порталини янгиланган нашрини синов тартибида ишга туширди. Портални модернизациялашдан кўзланган мақсад “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида биржа маълумотларидан фойдаланишни енгиллаштириш, электрон савдолар очиқ-ойдинлиги ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат бўлди.
Веб-сайтнинг янги дизайни негизини фойдаланиш учун қулайлик, корпоратив услуб, янги функциялар ва электрон тижорат соҳасидаги сўнгги трендлар эгалади. Порталнинг янги воситалари энг кўп фойдаланиладиган ресурслар ва биржанинг асосий кўрсаткичлар кўринишини максимал даражада соддалаштиришди. Хусусан, янги ахборот баннерлар, биржа нархларининг интерактив графиклари, савдо платформаларнинг янги гистограммаси, биржанинг ҳудудий филиалларининг интерактив харитаси жорий этилди. Порталнинг бош саҳифаси орқали биржанинг савдо секциялари ва интерактив хизмаларига ўтиш, биржа товарлари учун график асосида таҳлиларни ўтказиш, янгиликлар ва сўнгги ўзгаришлар билан танишиб чиқиш мумкин.
Янги ҳисоблаш усулида ўзгартирилган UZEX индексининг янги сервиси алоҳида эътиборга лойиқдир. Порталнинг янги нашрида 6 та UZEX индекслари мавжуд бўлиб, улар ўз ичига ёқилғи, қора металл, рангли метаал, кимё ва нефть кимё саноатлари, ҳамда қурилиш моллари ва қайта ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олган. Мазкур функция “ЎзРТХБ” АЖ товар бозорларининг маълум сегменти конъюнктурасидаги ўзгаришларни кузатиб бориш имконини беради.
Акциядорлар ва инвесторлар учун мўлжалланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори доирасида порталнинг янги саҳифаси “Корпоратив бошқарув” бўлимига ўтказилди. Бундан ташқари порталнинг фотогалерея, видеоматериаллар, мулоқот учун, шахсий кабинет, савол-жавоблар, ижтимоий сўров, фойдали ҳаволалар ва қидириш функцияси оптималлаштирилди.
“ЎзРТХБ” АЖ расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган талаблар ҳам сақланиб қолдирилди.
Биржанинг интернет-ресурсларини янгилаш компанияни электрон тижорат соҳасида етакчилик позициясини эгаллаш стратегиясини амалга оширишнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Биржа порталига киритилган барча ўзгаришлар фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликларни яратиш ва уларнинг мақсадли аудиториясини кенгайтиришга йўналтирилган.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 15760