Жорий йилнинг бошидан буён Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган «Олмалиқ КМК» АЖнинг цемент заводи биржа орқали 200 минг тоннадан зиёд цемент сотди ва бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 36 фоизга кўпдир. Биржа савдоларида сотув ҳажмларини ўсганлиги сабабли, ушбу корхонанинг цемент бозори таркибида улуши 2%га ўсди ва 10%ни ташкил этди.
Бугунги кунда корхона биржа савдолари орқали икки хил турдаги цемент сотади, булар – ПЦБ I-1 500/42,5 оқ портландцемент ва қурилишда қўлланиладиган ПЦ II/А-И 32,5 Н портландцемент. Заводнинг маълумотлари кўра мазкур маркали цементларнинг ишлаб чиқариш лойиҳа қуввати бир йилда 1,1 млн тоннани ташкил этади.
Жорий йилда биржа савдоларида оқ цементнинг сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 маротабага ўсиб, 7,0 минг тоннани ташкил этди. Бунда энг юқори сотиш ҳажмлари жорий йилнинг февраль ойига тўғри келди. Шу ойда ОКМК 2,9 минг тонна маҳсулот сотганлиги боис унинг нархи жорий йил учун минимал даражага тушиб кетди ва бир тоннаси 463 минг сўмни ташкил этди.
Оқ цементнинг асосий харидорлари сифатида Жиззах вилоятининг корхоналари иштирок этишди ва уларнинг бозордаги улушлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 26%га ўсиб, 42%ни ташкил этди. Етакчилар учталигига Тошкент ҳудуди ва Фарғона вилояти кириб, уларнинг умумий улушлари 35%ни ташкил этмоқда.
Маълумот учун: Оқ цемент ноёб хусусиятга эга бўлиб, ундан қурилишнинг барча соҳаларида фойдаланиш мумкин. Биноларнинг ташқи кўринишига ва бошқа қурилиш элементларида оқ цементидан фойдаланилиши эстетик талабларнинг самарадорлигини янада оширади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 11804