Полипропиленнинг биржадаги сотуви 15 минг тоннадан ошди | Новости

02 Май 2017
2016 йилнинг июлидан буён "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ ҚҚнинг полипропилени “ЎзРТХБ” АЖнинг биржа савдоларига қўйилмоқда ва унга бўлган талаб миллий товар ишлаб чиқарувчилар томонидан изчил ортиб бормоқда. Ўтган даврда биржа савдоларида сотилган полипропиленнинг умумий ҳажми 15,0 минг тоннадан ошди.
 
Шу билан бирга агар 2016 йил давомида мазкур маҳсулотнинг биржа орқали ўртача ойлик сотиш ҳажми 2,4 минг тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 58%га ўсиб, 3,8 минг тоннани ташкил этди. Рекорд кўрсаткич эса 2017 йилнинг апрель ойига тўғри келмоқда, яъни ушбу даврда электрон савдолар орқали 4,3 минг тонна полипропилен сотилди.
 
Жорий йилда "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ ҚҚ маҳсулотни сотишда катта эътиборни айрим полипропилен гуруҳларига қаратди. Шу жумладан «тола (FR маркали)», «ип (Y маркали)» ва «инъекцион (J маркали)» гуруҳларининг сотиш ҳажми 13,3 минг тоннани, яъни барча сотилган полипропиленнинг 86%ни ташкил этди.
 
Биржа савдоларида полипропиленнинг асосий харидорлари сифатида Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари, ҳамда Тошкент ҳудудларининг корхоналари иштирок этиб, уларнинг полипропилен сотув таркибидаги улуши 88%га етди.
 
Маълумот учун: Полипропиленнинг “тола” гуруҳи гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришда асосий хомашё сифатида фойдаланилади, “ип” гуруҳи – полипропилен қопларини ишлаб чиқаришда, “инъекцион” полипропилен – яшик, таглик, хўжалик ва канцелярия товарлари, ўйинчоқлар, ҳамда маиший техникани корпусини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 11489