“ЎзРТХБ” АЖ E-Xarid электрон тизимни самарали фаолият юритишини янада ошириш мақсадида корпоратив харидларнинг буюртмачилари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Корпоратив харидлар бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланмиш Давлат рақобат қўмитасининг вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Семинарда биржанинг электрон тизимида корпоратив харидларнинг буюртмачилари учун яратилган шароитлар муҳокама қилинди, биржанинг махсус ахборот порталида эълон ва талабномаларни жойлаштириш тартиби тушунтирилди. Хусусан, ўтган даврда жойлаштирилган талабномалар ва тузилган битимлар бўйича ўтказилган таҳлил натижалари намоён этилди, уларнинг тўғри расмийлаштириш масалалари, фойдаланувчининг шахсий кабинетининг функционал имкониятлари батафсил ўрганилди, ҳамда харидлар бўйича мутахассислар учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, биржанинг махсус ахборот порталининг янгиланган нашрини, шу жумладан унинг янги функциялари ва интерактив хизматларининг тақдимоти ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлида қабул қилинган 242-сонли “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори алоҳида кўриб чиқилди. Шу жумладан биржанинг порталида ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш қоидалари, аккредитациядан ўтиш жараёни ва электрон савдоларда иштирок этиш тартиби тушунтирилди, электрон аукцион савдолар натижалари асосида битимларни тузишда буюртмачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари очиб берилди.
Тадбир якунида фикр алмашуви бўлиб ўтиб, унда буютрмачилар корпоратив харидлар тизимини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар, мехмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 11816