Хабарлар

Экспорт ва давлат харидларининг ҳажмлари ўсмоқда

Ўтган ҳафтада тузилган битимларнинг ҳажми пасайганлигига қарамасдан, ЎзРТХБ савдоларининг фаоллиги юқори даражада сақланмоқда. Хусусан, 23-30 март давомида битимларнинг умумий ҳажми 185,8 млрд сўмни ташкил этди ва бу ўртача кўрсаткичдан 17%га кўп демакдир

Батафсил

Ҳафталик экспортнинг ҳажми 5 млн АҚШ доллардан ошди

Ўтган савдо ҳафталиги (24-28 март) сезиларли даражада экспорт ҳажмини ўсиши билан якунланди. Хусусан, “ЎзРТХБ” ОАЖ нинг валюта савдо майдончасининг экспорт ҳажми 5,9 млн долларни ташкил этди, бу эса олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 6 маротабага кўпдир.

Батафсил

Сотувлар ҳажми юқори даражада сақланмоқда

Ўтган ҳафта давомида ЎРТХБ да сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. 17-23 март давомида савдолар ҳажми фақат 2 млрд сўмга камайиб, 189,8 млрд сўмни ташкил этди. Пасайишлар кўргазма-ярмарка савдолари ва корпоратив харидлар бўйича қайд этилди. Биржанинг қолган савдо платформаларида ўсиш кузатилмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБ ўтган ҳафта давомида савдо ҳажмларнинг навбатдаги максимумига эришмоқда

10-16 март давомида тузилган битимларнинг ҳажми 191,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса жорий ва ўтган йил учун энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтага нисбатан 26% га кўтарилган. Биржанинг деярли барча савдо платформаларида фаоллик қайд этилмоқда.

Батафсил

Кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 15% га ўсди

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да савдоларнинг умумий ҳажми пасайди ва бу ойнинг биринчи ҳафтаси учун хос холат ҳисобланади. Хусусан, 3-9 март кунлари давомида тузилган битимларнинг ҳажмлари 10,2 млрд сўмдан 152,6 млрд сўмгача камайди. Бироқ, кўргазма-ярмарка савдолари бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилиб, уларнинг умумий ҳажмлари 15% га кўтарилди.

Батафсил

Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг янги интерактив хизматлари

Ахборот очиқ-ойдинлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида, “ЎзРТХБ” ОАЖ янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқда.

Батафсил

Жаҳон Банкининг миссияси Ўзбекистон республика товар хомашё биржасига ташриф буюрди

3 март, душанба куни Европа ва Марказий Осиё минтақаларида харидлар бўйича бош мутахассис Нагараджу Дуталури бошчилигидаги Жаҳон банкининг давлат электрон харидлари масалалари бўйича миссияси “ЎзРТХБ” ОАЖ га ташриф буюрди

Батафсил

Корпоратив харидлар бўйича ҳафталик максимумга эришилди

24 февралдан 2 мартгача бўлган давр ичида “ЎзРТХБ” ОАЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,2 млрд сўмга камайиб, 162,8 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ, давлат ва корпоратив харидлари бўйича ўсиш кузатилмоқда.

Батафсил

ЎзРТХБ савдо иштирокчилари фаолликни кучайтирмоқдалар

17- 23 феврал давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 160,4 млрд сўмдан 174 млрд сўмгача кўтарилди. Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг барча савдо майдончаларида ижобий динамика кузатилди.

Батафсил