Ўтган ҳафта давомида ЎРТХБ да сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. 17-23 март давомида савдолар ҳажми фақат 2 млрд сўмга камайиб, 189,8 млрд сўмни ташкил этди. Пасайишлар кўргазма-ярмарка савдолари ва корпоратив харидлар бўйича қайд этилди. Биржанинг қолган савдо платформаларида ўсиш кузатилмоқда.
Биржа савдолари
Спот бозорида тузилган битимларнинг ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан кўтарилиб, 156,4 млрд сўмни ташкил этди. Савдоларнинг ўсиши рангли металлар, озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари ҳисобига қайд этилмоқда. Бироқ сотилган товарларнинг таркибий тузилмасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улуши 55% ни ташкил этди.
Ички бозордан фарқли ўлароқ, валюта савдо майдончасида пасайиш кузатилмоқда. Ушбу давр мобайнида экспорт савдоларининг ҳажми 3,2 млн АҚШ доллардан 1,0 млн АҚШ долларгача камайган. Савдоларни асосий қисми суюлтирилган газ ва саноат мойларига тўғри келмоқда. Уларнинг умумий улуши 74% ни ташкил этди. Шўртан ГХК экспортга 347 минг АҚШ долларга 990,0 тонна суюлтирилган газни сотишга муваффақ бўлди ва бу экспорт бозорининг 23% га тўғри келади. М-400 Д-20 маркали портландцементнинг улуши 3% ни ташкил этди.
Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган савдо ҳафталигида кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 14,7% га камайган ва 21,5 млрд сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат республикада тузилган битимларнинг ҳажмини 26,9% га камайиши билан боғлиқдир. Бироқ, савдоларнинг умумий ҳажмини камайиши экспорт савдолар билан қопланди, шу жумладан экспортнинг ҳажми 5,7 млрд сўмдан 7,4 млрд сўмгача кўтарилди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 19,0 млрд сўмгача ошган.
Ҳудудий таркибда тузилган битимлар ҳажми бўйича Тошкент филиали етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни Бухоро ва Самарқанд филиаллари эгаллаб турмоқдалар.
Товар гуруҳлари бўйича етакчи ўринларни ҳар доимгидек металлургия, кимё саноат ва машинасозлик маҳсулотлари эгалладилар. Ушбу маҳсулотлар бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми 14,9 млрд сўмни ёки республика ички савдоларини 70% ни ташкил этди.
Ўтган ҳафтанинг энг йирик битимлари экспорт йўналишида тузилди. Металлургия маҳсулотларининг экспорт савдоларидаги ҳажми 6,7 млрд сўмни ташкил этди.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра давлат харидлари электрон савдолаларнинг ҳажми 17,7% ёки 6,0 млрд сўмга ошган. Шу билан бирга маблағларни тежаш ҳам кўтарилиб, 1,6 млрд сўмни ташкил қилган. Ушбу ижобий ўзгаришлар фаол етказиб берувчиларнинг сони ва улар томонидан тузилган битимларнинг ҳажмини камайганлигига қарамасдан қайд этилди. Тузилган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 90% дан 93% гача ошган.
Битимлар ҳажми бўйича етакчилар қаторида учталикни Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг етказиб берувчилари эгаллаб турибдилар.
Ўтган ҳафта савдоларининг максимал ҳажми сервер ва тармоқли жиҳозларни етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилмоқда. Тузилган битимнинг қиймати 152,2 млн сўмга тенг бўлди. Шу ўринда пойтахтнинг Хамза туманида маблағларни максимал даражада тежалиши эришилди. Савдо якунларига кўра татами етказиб бериш бўйича тузилган битимнинг ҳажми 59,4 млн сўмни ташкил этмоқда.
Етказиб берувчилар орасида фаол рақобат шакар савдосида кузатилган. Келиб тушган таклифларнинг миқдори 31-га етди.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар бўйича ҳафталик кўрсаткичлар бир оз ўзгарди. Кузатилаётган давр давомида савдолар ҳажми 6,4 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача камайган. Бундан ташқари, маблағларни тежаш бўйича ижобий натижаларга эришилди, шу жумладан пул маблағларини тежалиши 1,2 млрд сўмни, ёки электрон харидларнинг бошланғич нархига нисбатан 17,9% ни ташкил этди.
Тузилган битимларнинг миқдори 310-га етди ва улар бўйича ўртача 6-таклиф келиб тушган. Ушбу таклифларнинг максимал даражаси 28-гача кўтарилган. Ҳафта давомида тузилган энг йирик битимнинг ҳажми 225 млн сўмдан 389,6 млн сўмгача ошган. Ушбу битим Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида тузилган.
Вилоятлар бўйича етакчиликни Тошкент вилояти эгаллаб турибди ва унинг улуши 45% га тенг. Кейинги ўринларда Андижон, Фарғона, Навои ва Самарқанд вилоятлари 32% - умумий улушлари билан келмоқдалар.
Ҳафта якунига кўра қурилиш моллари (17%), компьютер жиҳозларини таъмирлаш хизматлари (15%), оргтехник жиҳозлари (9%) ва машинасозлик маҳсулотлари (8%) га юқори талаб кузатилган.
Курилди: 17840