Жаҳон Банкининг миссияси Ўзбекистон республика товар хомашё биржасига ташриф буюрди | Новости

05 Мар 2014

3 март, душанба куни Европа ва Марказий Осиё минтақаларида харидлар бўйича бош мутахассис Нагараджу Дуталури бошчилигидаги Жаҳон банкининг давлат электрон харидлари масалалари бўйича миссияси “ЎзРТХБ” ОАЖ га ташриф буюрди.

Миссиянинг мақсади Ўзбекистонда давлат электрон харидларини ўрганиш ва унинг ривожланишини қўллаб-қувватлашдир.

Ташриф давомида меҳмонлар давлат харидлари бўйича “ЎзРТХБ” ОАЖ нинг электрон савдо тизими билан танишдилар. Жумладан, 2011 йилнинг апрель ойидан ишга туширилган давлат харидларининг электрон савдо механизмига бағишланган презентация ўтказилди.

Айтиб ўтилдики, давлат электрон харидларни жорий этилган вақтдан бошлаб, харидларнинг умумий ҳажми икки маротабага кўтарилиб, 417 млрд сўмни ташкил этди. Электрон савдолар давомида нархларнинг пасайиши эвазига 83,1 млрд сўм ҳажмида бюджет маблағлари тежалди. Шу билан бирга, давлат харидлари бўйича товарларни (иш, хизмат) етказиб беришда кичик бизнеснинг улуши қарийб 83% ни ташкил этди.

Бундан ташқари, тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлаш, савдо иштирокчиларини аккредитациядан ўтказиш масалалари, ҳамда давлат харидларининг янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Умуман олганда, Жаҳон Банкининг вакиллари давлат харидларининг электрон савдоларини ташкил этиш борасида “ЎзРТХБ” ОАЖ томонидан олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо бердилар.

Учрашув якунида, давлат электрон харидларини халқаро жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кeнгайтириш юзасидан кeлишувларга эришилди.

Курилди: 14532