Ҳафталик экспортнинг ҳажми 5 млн АҚШ доллардан ошди | Новости

31 Мар 2014

Ўтган савдо ҳафталиги (24-28 март) сезиларли даражада экспорт ҳажмини ўсиши билан якунланди. Хусусан, “ЎзРТХБ” ОАЖ нинг валюта савдо майдончасининг экспорт ҳажми 5,9 млн долларни ташкил этди, бу эса олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 6 маротабага кўпдир. Бундан ташқари, валюта савдо майдончасида қайд этилган ушбу ҳафталик ҳажм жорий йил учун максимал кўрсаткич ҳисобланади.

Кўрсатилган давр мобайнида 13-хорижий компаниялар биржанинг экспорт савдоларида иштирок этиб, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, полиэтилен, цемент ва минерал ўғитларни сотиб олдилар.

Харидорлар томонидан билдирилган талабнинг асосий қисми Фарғона НҚЗ маҳсулотларига тўғри келмоқда. Сотилган ушбу маҳсулотларнинг умумий ҳажми 4,0 млн АҚШ доллари ёки экспортнинг 70%-ташкил этди. Кузатилаётган савдо ҳафталигида ФНҚЗ 6,0 минг тонна саноат мойлари ва 600 тонна нефт гачини сотишга муваффақ бўлди.

Суюлтирилган газнинг экспорт бозори ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг сотилиш ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан уч маротабага кўтарилиб, 1,0 млн АҚШ долларини ташкил этди. Суюлтирилган газнинг савдоларга чиқарилган бутун ҳажми “Shortan Gaz Mahsulot” МЧЖ ҚК томонидан қўйилган.

Шунингдек, сезиларли даражадаги ўсиш полиэтилен бозорида ҳам кузатилган ва унинг савдо ҳажми 450 тоннани ташкил этган. Унинг экспортнинг таркибий тузилмасидаги улуши 11%ни ташкил этди.
 

Курилди: 14967