24 февралдан 2 мартгача бўлган давр ичида “ЎзРТХБ” ОАЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,2 млрд сўмга камайиб, 162,8 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ, давлат ва корпоратив харидлари бўйича ўсиш кузатилмоқда.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 136,8 млрд сўм миқдорида товар сотилди ва бу эса тузилган барча битимларнинг умумий ҳажмидан 84%-ташкил этади.
Савдоларнинг пасайиши рангли металлар, суюлтирилган газ ва полиэтилен товар гуруҳлари бўйича кузатилмоқда. Шу сабабли рангли металларнинг улушлари минимал даражага тушиб кетди, суюлтирилган газ ва полиэтиленлар эса спот бозоридаги жами 8% улушларини йўқотдилар.
Нефть махсулотларининг сотуви қарийб 30% га ошди ва бу уларнинг улушларини 7% дан 10% га кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улуши ҳам 56% дан 67% гача кўтарилди.
Экспорт бозорининг ҳажми нисбатан камайганлигига қарамасдан юқори даражада сақланмоқда. Жумладан, ўтган ҳафта давомида биржанинг валюта савдо майдончаси орқали экспортга сотилган маҳалий маҳсулотларнинг умумий қиймати 4 млн долларга тенг бўлди. Бундан ташқари, унинг таркибий тузилмаси ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Суюлтирилган газнинг улуши 19% дан 48% гача кўтарилган, нефть махсулотларининг улушлари эса аксинча 51% дан 15% гача камайган. Экспорт бозорининг қолган қисмини полиэтилен ва карбамид маҳсулотлари эгалладилар.
Кўргазма-ярмарка савдолари.
Кўргазма-ярмарка савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажмлари бир оз камайиб, 13,7 млрд сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, савдо иштирокчилари, ҳамда улар томонидан тузилган битимларининг миқдори ҳам камайди. Бироқ, ушбу пасайиш экспортнинг ҳажмининг 71,5 млн сўмдан 4,6 млрд сўмгача ошиши билан қопланди.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар Тошкент ва Бухоро филиалларига тегишли бўлмоқда. Учинчи ўринни эса Қашқадарё ва Наманган филиаллари эгаллаб турибдилар.
Олдинги ҳафта каби, металлургия маҳсулотларига талаб юқори даражада бўлди. Ушбу маҳсулотлар бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 2,3 млрд сўмдан 5,9 млрд сўмгача ошди. Бунинг натижасида улар кейинги ўринда турган машинасозлик маҳсулотларига нисбатан катта тафовут билан олдинга чиқишга муваффақ бўлдилар. Учта етакчилар рўйхати полимерлар ва пластмасса гуруҳи билан якунламоқда ва уларнинг сотилиш ҳажмлари 1,8 млрд сўмга тенг бўлди. Ушбу товар гурухларининг умумий савдолардаги улушлари 71%-ташкил этди.
Ҳафтанинг энг йирик иккита битими пойтахтда экспорт йўналиши бўйича тузилган. Мис симларини етказиб беришга тегишли бўлган ушбу битимларнинг ҳажмлари 4 млрд сўмни ташкил этди.
Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича аукцион савдоларининг асосий кўрсаткичларининг ўсиши давом этмоқда. Ўтган ҳафта давомида битимларнинг ҳажмлари 4,3 млрд сўмдан 5,4 млрд сўмгача, ёки 24,8% га кўтарилган. Бюджет маблағларини тежалиши эса 10,8% га кўтарилиб, 1,6 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичларга савдо иштирокчиларининг сони ва улар томонидан тузилган битимларнинг миқдорини ошиши эвазига эришилган. Тузилган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 96%-ташкил этди.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича етакчилар рўйхатида Қорақолпоғистон Республикасининг етказиб берувчилари биринчи ўринни эгаллаб турибдилар. Улар томонидан тузилган битимларнинг ҳажмлари 5 карра кўтарилган. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Фарғона вилояти ва пойтахтда фаолият юргазадиган етказиб берувчилар турибдилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими Навои вилоятининг Канимех туманида тузилди. Экскаваторни етказиб бериш бўйича тузилган ушбу битимнинг ҳажми 145,5 млн сўмни ташкил этди. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида тузилган битим бўйича эса юқори даражада бюджет маблағлари тежалди. Савдо натижаларига кўра контейнерларни етказиб бериш бўйича тузилган битимда маблағларни тежаш 581 млн сўмни ташкил этди.
Тармоқ жихозлари ва антивирус дастурини ўрнатиш хизматларини тақдим этиш бўйича максимал миқдорда таклифлар келиб тушди. Ушбу талабномани бажариш учун етказиб берувчилар томонидан 34 таклиф берилди.
Корпоративные закупки
Ўтган ҳафтада корпоратив харидларнинг умумий ҳажмлари 6,8 млрд сўмга етди, бу эса жорий йил учун максимал ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади. Маблағларнинг тежалиши ҳам 1,6 млрд сўмдан 1,7 млрд сўмгача кўтарилиб, бошлағич нархларга нисбатан 20,1% ни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр ичида тузилган битимларнинг миқдори 303 дан 327 гача кўтарилди. Улар бўйича ўртача 5 – та таклифлар келиб тушди, таклифларнинг максимал миқдори эса 28-га етди. Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтда тузилиб, унинг ҳажми 1,2 млрд сўмни ташкил этди.
Пойтахт региони ўтган ҳафтада ўзининг етакчилик мавқеини янада мустаҳкамлади. Унинг улуши 40% дан 54% гача кўтарилмоқда. Иккинчи ўринга чиқиб олган Қашқадарё вилоятининг улуши эса 14% ни ташкил этди. Ушбу учталик рўйхатини Навоий вилояти якунламоқда ва унинг улуши 8% ни ташкил этди.
Шунингдек, ҳафта давомида сотилган маҳсулотларнинг таркибий тузилмаси ўзгарди. Энг юқори талабдан оргтехника – 30%, енгил саноат маҳсулотлари – 7%, ҳамда 6% тенг улушларига эга машинасозлик маҳсулотлари ва электротехник жихозлари фойдаландилар.
Курилди: 17358