Хабарлар

ЎзРТХБ савдо платформалари ўсиш динамикаси тикланди

Ўтган ҳафта ЎзРТХБда савдоларнинг ижобий динамикаси тикланди. 9 – 15 июнь давр ичида тузилган битимларнинг умумуий ҳажми 24%га ошган ва 190,1 млрд сўмни ташкил этган. Биржанинг барча платформаларида ўсиш кузатилган

Батафсил

Июнь ойининг биринчи ҳафтаси ЎзРТХБ савдоларининг пасайиши билан якунланди

Навбатдаги ойнинг бошида одатдагидай ЎзРТХБ савдоларининг умумий кўрсаткичларини пасайиши кузатилган. 2-8 июнгача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг ҳажми 180,5 млрд сўмдан 153,5 млрд сўмгача камайган.

Батафсил

«ЎзРТХБ» ОАЖда матбуот анжумани ўтказилди

2014 йилнинг 11 июнда «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси» ОАЖ (ЎзРТХБ) оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси: «Ҳамкорликдаги ютуқлар пойдевори!» номли матбуот анжуманини ўтказди.

Батафсил

АКТ жорий қилиш орқали Арбитраж комиссиясининг фаолияти оптималлашмоқда

“ЎзРТХБ” ОАЖнинг арбитраж комиссияси доимий фаолият юритиб келадиган орган ҳисобланади, унинг асосий вазифаларига биржа фаолиятида вужудга келадиган судгача бўлган мунозараларни объектив равишда ҳал қилиш, ҳамда биржа ва кўргазма ярмарка савдолари иштирокчиларининг хақлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш киради.

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖнинг савдо ҳажмлари 200 млрд сўмдан ошди

2014 йил 19-25 май давомида тузилган битимларнинг ҳажми 205,6 млрд сўмга етди, бу охирги йилларнинг ҳафталик энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу рекордга биржа ва кўргазма ярмарка савдоларининг натижалари сабаб бўлди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» ОАЖда биржа аъзолари учун семинар ўтказилди

2014 йил 23 май куни «ЎзРТХБ» ОАЖда биржа аъзоларини 2009 йил 6 ноябрда Адлия Вазирлиги томонидан рўёхатдан ўтказилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганини таништиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Батафсил

Ҳафта натижалари: динамикалар ижобий тарафга ўзгарди

ЎзРТХБда ўзтган ҳафта савдо натижаларида бир оз пасайишдан сўнг ўсиш динамикаси кузатилган. 12-18 май давомида тузилган битимлар ҳажми 33%га ошиб, 186 млрд сўмни ташкил этди. Барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган.

Батафсил

Биржа савдолари ва корпоратив харидлари ўсди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ”нинг биржа ва аукцион савдоларида сезиларли даражадаги ўзгаришлар бўлиб ўтди. Хусусан, ҳафтанинг охирида биржа савдолари ўсиш динамикасини тикланди. Ўсиш шунингдек корпоратив харидлари бўйича ҳам кузатилмоқда. Бироқ, 5-11 май давомида барча савдо платформаларда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 139,7 млрд сўмни ташкил этди, олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич 142,8 млрд сўмга тенг эди.

Батафсил

“Ягона ойна” – “ЎзРТХБ” ОАЖнинг янги интерактив хизмати

“ЎзРТХБ” ОАЖ ўз мижозларига ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида қулайликлар яратиш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Биржанинг ушбу йўналишдаги навбатдаги қадами 2014 йилнинг 8 май куни ишга туширилган янги – “Ягона ойна” дастури бўлиб, ушбу дастур “ЎзРТХБ” ОАЖ савдо иштирокчиларини марказлашган аккредитациясининг интерактив шакли ҳисобланади.

Батафсил