Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ”нинг биржа ва аукцион савдоларида сезиларли даражадаги ўзгаришлар бўлиб ўтди. Хусусан, ҳафтанинг охирида биржа савдолари ўсиш динамикасини тикланди. Ўсиш шунингдек корпоратив харидлари бўйича ҳам кузатилмоқда. Бироқ, 5-11 май давомида барча савдо платформаларда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 139,7 млрд сўмни ташкил этди, олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич 142,8 млрд сўмга тенг эди.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафта натижаларига кўра биржа бозори ўсиш динамикасини намоён эта бошлади. Кўриб чиқилаётган давр ичида 108,4 млрд сўм ҳажмида биржа товарлари сотилган. Алоҳида товар гуруҳларининг сотувчи-корхоналари ушбу ойда вақтинча танаффусни ушлашни давом эттирмоқдалар. Шу боис, мисол учун, озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 26%дан 11%гача камайган. Бироқ, бошқа товар гуруҳларида савдоларни ўсиши кузатилган. Натижада, рангли металларнинг улуши 21%гача, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг улушлари 13%дан 22%гача кўтарилган.
Экспорт битимларининг ҳажми эса 3,8 млн АҚШ доллардан 1,5 млн АҚШ долларгача қисқарган. Экспорт бозорининг энг кўп қисмини, яъни 76%ни саноат мойларининг И-50А, И-40А ва И-20А маркалари эгаллашган. Бундан ташқари «Shortan Gaz Mahsulot» МЧЖ ҚК томонидан валюта савдо майдончаси орқали ҳажми 347,1 млрд сўмга тенг суюлтирилган газ сотилган, бу бозорнинг 23% демакдир. Бозорнинг энг кам қисмини, яъни 1% ПЦ 400 Д-20 маркадаги портландцемент эгаллади.
Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 15,8 млрд сўмга тенг бўлди, бу олдинги ҳафтага нисбатан 12,6%га камдир. Ушбу қамайиш савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони камайиши билан боғлиқ бўлган. Маҳаллий савдоларнинг ҳажми 12,3 млрд сўмни ташкил этган. Ўз ўрнида кичик бизнес субъектлари томонидан ҳажми 11,6 млрд сўмга тенг маҳсулотлар сотилган.
Тузилган битимларнинг ҳажми бир оз камайганлигига қарамасдан, Тошкент филиали бтимларнинг ҳажми бўйича ўз етакчилигини сақлаб қолди. Навоий филиалида ўсиш суръати кузатилган ва бу ушбу филиалнинг иккинчи ўринга кўтарилишга сабаб бўлди. Учинчи ўринни эса Андижон филиали эгаллади.
Юқори талабга эга бўлган товарлар рейтингида металлургия маҳсулотлари етакчилик қилмоқда ва улар бўйича 7,1 млрд сўмга тенг битимлар тузилган. Машинасозлик маҳсулотларининг сотуви 1,4 млрд сўмдан 4,6 млрд сўмгача ошган ва натижада ушбу товар гуруҳи учинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди. Етакчилар учталигини полимерлар ва пластмасса гуруҳи ҳажми 1,0 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда якунламоқдалар.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўийча ўтказилган электрон савдоларининг ҳажмлари камайиши кузатилган. Савдоларда иштирок этган бюджет маблағларини олувчи ташкилотлар ва етказиб берувчиларнинг сони 3817дан 3333гача камайганлиги сабабли улар томонидан тузилган битимларнинг ҳажми 8,7 млрд сўмгача қисқарган. Бир вақтнинг ўзида битимларнинг миқдори ҳам 7012дан 5507гача камайган. Амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 97%ни ташкил этди.
Амалга оширилган битимлар ва бюджет маблағларини тежаш бўйича одатдагидай пойтахтнинг етказиб берувчилари етакчилик қилишмоқдалар. Битимларнинг ҳажми бўйича Фарғона вилоятининг етказиб берувчилари иккинчи ўринда туришибди. Учинчи ўринни эса Тошкент вилоятининг етказиб беривчилари эгалладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 130,1 млн сўмга тенг бўлиб, Тошкент шаҳрида тузилган. Ушбу битим гимнастика ҳалқаларини етказиб беришга тегишлидир. Маблағларни тежаш бўйича энг юқори кўрсаткич бино таъмирлаш ишларига тегишли бўлиб, унинг қиймати 45,5 млн сўмни ташкил этди. Ёстиқлар, фасад водоэмульсияси ва қурилиш моллар тўпламига тегишли буюртмалар буйича энг кўп миқдорда таклифлар келиб тушди. Ушбу таклифларнинг сони 30тага етди.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларнинг ҳажми 6,6 млрд сўмдан 6,7 млрд сўмгача ошган, маблағларни тежалиши эса 1,3 млрд сўмдан 1,6 млрд сўмгача кўтарилди ва бу электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 20% ни ташкил этади.
Ҳафта давомида тузилган битимларнинг сони 398га етган, ушбу битимлар бўйича ўртача 6-таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони 26-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 219,8 млн сўмга тенг бўлиб, Бухоро вилоятида тузилган.
Бозорнинг ярмидан кўп қисмини Тошкент ва Тошкент вилояти эгаллади. Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари мос равишда 14% ва 13% улуши билан етакчи вилоятлар рўйхатига кирдилар. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиши Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.
Курилди: 16644