Навбатдаги ойнинг бошида одатдагидай ЎзРТХБ савдоларининг умумий кўрсаткичларини пасайиши кузатилган. 2-8 июнгача бўлган давр ичида тузилган битимларнинг ҳажми 180,5 млрд сўмдан 153,5 млрд сўмгача камайган. Ижобий динамика кўргазма ярмарка савдоларида кузатилиб, сотувларнинг ҳажми 21% га ошди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган давр ичида биржа савдолари орқали 121,0 млрд сўм ҳажмидаги товарлар сотилган, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 147,4 млрд сўмга тенг эди. Савдоларнинг сусайиши биржа бозорининг асосий товар гуруҳларида кузатилган. Фақатгина суюлтирилган газ ва полиэтилен бозори аксинча ижобий кўрсаткичларга эга бўлиб, уларнинг савдо ҳажмлари қарийб бир ярим каррага кўтарилди. Уларнинг умумий улуши эса 15%дан 30%гача ошган. Бундан ташқари, бошқа товар гуруҳларининг ҳажми камайганлиги сабабли, ҳамда савдо ҳажмлари 7%га ошиши билан қурилиш моллари бозорнинг 38%ни эгаллади.
Валюта савдо майдончасида ҳам ўхшаш ҳолат кузатилган ва савдо ҳажмлари нисбатан камайиб, 1,2 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспортга сотилган товарлар тузилмасида бозорнинг ярмидан кўп қисмини нефть моллари эгалладилар, жумладан саноат мойлари – 26% ва трансформатор мойлари – 25%. УДП “Муборак ГПЗ” ҳажми 501,4 минг сўмга тенг суюлтирилган газ экспорт қилди, бу бозорнинг 41%ни ташкил этмоқда. Энг кичик улушга цемент эга бўлди (8%).
Кўргазма ярмарка савдолари
Ҳафта натижаларига кўра кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажмлари 21%га ошган ва 16,3 млрд сўмга тенг бўлган. Ушбу ўсишга экспорт битимларининг ҳажми 1,0 млрд сўмдан 4,3 млрд сўмгача ошиши сабаб бўлган. Шу билан бирга тузилган битимларнинг сони ҳам 869дан 965гача кўтарилган. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган товарларнинг ҳажми 19,4%га ошиб, 11,7 млрд сўмни ташкил этди.
Тузилган битимлар сони бўйича рўйхатда етакчи ўринларни Бухоро, Тошент ва Қашқадарё филиаллари эгалладилар. Амалга оширилган битимларнинг ҳажми бўйича эса бир оз бошқача ҳолат кузатилган. Биринчи учталикни Тошкент, Самарқанд ва Қорақолпоғистон филаллари эгалладилар. Металлургия маҳсулотларининг савдо ҳажми 4,2 каррага ошиб, 4,7 млрд сўмни ташкил этган, бу ўтган ҳафтанинг энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади. Натижада машинасозлик маҳсулотлари ҳажми 2,6 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда иккинчи ўринни эгалладилар. Учинчи ўринда эса пластмасса ва полимерлар гуруҳи 1,7 млрд сўм ҳажми билан туришибди. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида тузилган бўлиб, ҳажми 3,7 млрд сўмга тенгдир.
Давлат харидлари
Навбатдаги ойнинг бошланишида давлат харидлари бўйича аукцион савдоларда тузилган битимларнинг ҳажми одатдагидай пасайган ва 8,9 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларидан бири савдо иштирокчиларининг умумий сони ва улар томонидан тузилган битимларнинг миқдори камайиши бўлган. Маблағларни тежалиши 1,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларни умумий ҳажмидаги улуши 96%га тенг бўлди.
Амалга оширилган битимлар ҳажми бўйича пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар энг юқори кўрсаткичга эга бўлдилар. Кейинги етакчи ўринларни Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида полиграфия ҳизматларига тегишли бўлиб, 134,3 млн сўмга тенг бўлган. Энг фаол савдолар томат етказиб беришга тегишли буюртмада кузатилган ва ушбу савдолар давомида 31 таклиф келиб тушган.
Корпоратив харидлар
Ҳафта натижаларига кўра, корпоратив харидлар бўйича электрон савдоларнинг ҳажми олдинги ҳолатдагидай сақланиб қолди ва 7,3 млрд сўмга тенг бўлди. Пул маблағларини тежалиши 1,0 млрд сўмга тенг бўлди ва бу электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 11,6% ни ташкил этади.
Амалга оширилган битимларнинг сони 330тага етди ва улар бўйича ўртача 4 таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони 21-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 824,9 млн сўм ҳажмда Қашқадарё вилоятида тузилган.
Худудий тузилмада ўтган ҳафта давомида сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилган. Жумладан, Тошкент вилоятининг улуши 66%дан 46%гача камайган. Қашқадарё вилоятининг улуши эса аксинча 6%дан 22%гача кўтарилган. Кейинги ўринларни Навоий вилояти (14%) ва Бухоро вилояти (7%) эгалладилар. Ҳафталик савдоларнинг ўсиши бўйича энг юқори кўрсаткич Жиззах вилоятида кузатилган.
Курилди: 14037