2014 йилнинг 11 июнда «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси» ОАЖ (ЎзРТХБ) оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси: «Ҳамкорликдаги ютуқлар пойдевори!» номли матбуот анжуманини ўтказди.
Матбуот анжуманнинг ўтказилишидан мақсад оммавий ахборот воситаларини биржа савдо иштирокчилари, аввалам бор кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар томонидан Биржада ҳамкорликда эришилаётган ютуқлари, ҳамда биржанинг ривожланиш натижалари билан таништиришдир.
Анжуманда айтилганидек, ЎзРТХБ муҳим бозор инфратузилмаси сифатида миллий иқтисодиётимиз хусусиятларига ва биржанинг мижозлари, яъни Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари ва хорижий ҳамкорлар манфаатларига таянган ҳолда биржа фаолиятининг ташкил этишни жаҳон андозаларини қўллаб келмоқда.
Хусусан, биржа, кўргазма ярмарка савдолари, давлат ва корпоратив харидлар бўйича электрон аукционлар ташкил этишда республикамизнинг барча ҳудудларида реал вақт режимда битимларни тузиш имкониятини яратиб берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) қўлланилмоқда.
Ушбу савдоларнинг афзалликлари малакали савдо персонали, биржа савдоларнинг кафолатланганлиги, барча савдо иштирокчиларнинг тенглиги, товарларнинг юқори ликвидлиги, ҳамда замонавий ахборот-биржа технологиялар, юқори даражада ахборот хизмати, барча савдо тизимлари учун ишончли меъёрий-услубий таянчнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланмоқда.
Бугунги кунда биржада 730 дан зиёд брокерлик идоралари ва қарийб 2 мингта яқин трейдерлар фаолият юргазмоқда. Биржанинг кенг инфратузилмаси ўз ичига Қорақолпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда жойлашган филиаллар, республикамизни шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган 100 дан зиёд савдо майдончаларини қамраб олади.
ЎзРТХБ фаолиятига яққол баҳо берувчи мезон унинг товарайланмаси ҳисобланиб, ушбу кўрсаткич сўнги бир неча йиллар давомида барқарор ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Бунинг эвазига Ўзбекистон биржаси МДҲ товар биржалари орасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, Вазирлар Махкамасининг «Махсулотлар, хом-ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 57-сонли қарори қабул қилинган 2004 йилдан, то 2013 йилгача биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 15 маротаба, яъни 450 млрд сўмдан 7,1 трлн сўмгача кўтарилди. Жорий йилнинг биринчи кварталида эса биржа товарларини сотилиши, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 27,8% га ошиб, 2,0 трлн сўмни ташкил этди.
Биржа товарайланмасининг ушбу даврлардаги ўсиши биринчи навбатда биржа бозорига тўғри келмоқда ва унинг биржада тузилган барча битимлар ҳажмидаги ҳиссаси 80% дан юқоридир. 2013 йилда биржа савдоларининг ҳажми 5,9 трлн сўмни ташкил этди, валюта савдо майдончасида тузилган экспорт битимларининг ҳажми эса 124 млн АҚШ долларга тенг бўлди.
Биржа савдоларида нафақат миллий ишлаб чиқарувчилар, балки хорижий ҳамкорларнинг фаол иштирок этишга чорловчи асосий омиллардан бири бу томонлар ўртасида амалга ошириладиган узаро ҳисоб-китобларни биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси томонидан таъминланадиган битимларнинг кафолатланган механизми ҳисобланади. Ушбу механизм биржа савдолари натижаларига кўра мижозлар томонидан тузилган битимларнинг тўлови ва етказиб берилиш шартларини кафолатлайди. Бунинг эвазига биржа битимлари бўйича тузилган битимларнинг бажарилиши ўртача 95% юқоридир.
Биржада сотувчиларни жалб этувчи яна бир муҳим шартларидан бири бу биржада шаклланадиган бозор нархлари бўлиб, улар сотувчи корхоналар учун қўшимча даромад олиш имкониятини яратиб беради. Ушбу даромад ўз навбатида уларнинг реконструкцияси ва модернизациясига мақсадли инвестиция қилинади. Ўтган йили якунларига кўра сотувчиларнинг қўшимча даромадлари 2,2 трлн сўмни ташкил этди, 2004 йилда ушбу кўрсаткич 15,0 млрд сўмга тенг эди.
Шу билан бирга, биржа механизмдан фойдаланиш ҳисобига катта «бонуслар»га нафақат йирик саноат компаниялари, балки иқтисодиётимиз ривожланишининг муҳим омили ҳисобланмиш кичик бизнес вакиллари ҳам эга бўлмоқдалар. Умуман олганда кўриб чиқилаётган давр мобайнида ЎзРТХБ да кичик бизнес субъектлари иштироки билан амалга оширилган савдолар ҳажми 11 маротабага кўтарилиб, 3,6 трлн сўмни ташкил этди. Бундан ташқари сўнги йиллар давомида кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни биржа орқали харид қилиш эмас, кўпроқ сотиш ҳажмларини барқарор ўсиш тенденцияси шаклланмоқда.
Кичик бизнес субъектлари ЎзРТХБ нинг бошқа савдо платформалари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари (КЯС)да ҳам ўта фаолдирлар. Интернет аукционга хос афзаликлар қаторига кирувчи тезкорлик, мижозлар учун қулайликлар, паст транзакцион харажатлар ва мижозларнинг катта базаси кичик бизнеснинг кўргазма-ярмарка савдоларидаги фаолиятини янада рағбатлантиради.
Умуман олганда, 2004-2013 йиллар давомида КЯС тармоғида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 6 маротабага ошиб, 693,9 млрд сумни ташкил этди. 2012 йилга нисбатан ўсиш сўнги йиллар учун энг юқори бўлиб, 60,2% ни ташкил этди.
Бундан ташқари биржанинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланмиш давлат ва корпоратив харидларнинг янги механизмини жорий этилиши тадбиркорларнинг биржадаги янада фаол харакати учун кучли туртки бўлди.
Сўнги икки йил давомида, электрон савдолар орқали амалга оширилган давлат харидларининг ҳажмлари 2,5 маротабага кўтарилиб, 417,0 млрд сумни, бюджет маблағларининг тежалиши эса 83,0 млрд сўмни ташкил этди. Бунда кичик бизнес субъектларининг етказиб берувчилар умумий сонидан улуши 83% ни ташкил этди.
2013 йил август ойида жорий этилган корпоратив харидларнинг ҳажмлари ўтган йили 61,8 млрд. сўмни ташкил этди, эришилган пул маблағларининг тежалиши эса 10,6 млрд сумга етди. Бунда етказиб берувчилар ичида кичик бизнес субъектларнинг улуши 95 фоизни ташкил қилди. Буларнинг барчаси республикамизда фаолият юритиб келаётган бизнес тузилмаларнинг электрон савдоларда иштирок этишга бўлган қизиқиши юқори эканлигидан далолат беради.
Дарвоқе, ушбу электрон савдоларни ташкил этишда биржа фаолиятида шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, биржанинг барча сайтларини ягона тармоққа боғловчи www.uzex.uz – махсус ахборот портали ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Шунингдек, биржа ахборот очиқлигини таъминлаш ва мижозларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш мақсадида жорий йилда бир қатор интерактив хизматлар, шу жумладан брокерлар ва мижозларнинг шахсий кабинети, ҳамда “Ягона ойна” хизмати ишга туширилди.
Бир вақтнинг ўзида, биржада ахборот тармоқларни модернизациялаш узоқ муддатли лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳадан асосий мақсад ҳисоблаш ресурслари ва дастурий хизматлар сифатини оширишдан иборат.
Бинобарин, бугунги кунда ЎзРТХБ давлат кўмаги эвазига ва кичик бизнес фаол иштирокида МДҲ товар биржалари орасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Бу эса ўз навбатида биржа товарайланмасининг ўсиши, ҳамда биржа механизми орқали сотилган товарларнинг таркибий тузилмасидаги ижобий ўзгаришлар билан тасдиқланмоқда. Ушбу ижобий ўзгаришларни шунингдек, янги биржа технологияларини жорий этиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган биржанинг ривожланиш стратегияси ҳам кўллаб-қувватламоқда.
Биржанинг яқин келажакка мўлжалланган ривожланишнинг устувор йўналишлари тузилаётган битимлар ҳажмини барқарор ўсишини таъминлаш, ахборот тармоқларини модернизациялаш, АКТ нинг замований турларини жорий этиш, ҳамда савдоларга кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларни янада кенг жалб қилишдан иборатдир.
Анжуман якунида журналистлар бир қатор қизиқтираётган саволларга жавобларни олдилар.
Курилди: 16195