ЎзРТХБ савдо платформалари ўсиш динамикаси тикланди | Новости

18 Июн 2014

Ўтган ҳафта ЎзРТХБда савдоларнинг ижобий динамикаси тикланди. 9 – 15 июнь давр ичида тузилган битимларнинг умумуий ҳажми 24%га ошган ва 190,1 млрд сўмни ташкил этган. Биржанинг барча платформаларида ўсиш кузатилган.

Биржа савдолари
Биржа савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 155,2 млрд сўмни ташкил этди, бу олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 28%га кўпдир. Ушбу ижобий динамиканинг асосий сабаби деярли барча биржа товар гуруҳларини савдоларга қўйилиши ва сотилиш ҳажмларининг ошиши билан боғлиқ. Савдоларнинг энг кўп ўсиши озиқ-овқат ва чорва учун емлар бўйича кузатилган, уларнинг умумий улуши 8%дан 25%гача ўсган. Қурилиш молларининг улуши аксинча 38%дан 29%гача камайган. Экспорт қилинган товарларнинг ҳажми деярли ўзгармади ва 1,1 млн АҚШ долларини ташкил этди, бироқ уларнинг рўйхати қисқарган. Бозорнинг энг кўп қисмини (94%) Фарғона НҚЗда ишлаб чиқарилган саноат мойлари эгаллаган. Бозорнинг қолган қисмини минерал ўғитлар (карбамид) ва қурилиш моллари (цемент) эгаллаган.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кўриб чиқилаётган давр ичида кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 5,3% га ўсиб, 17,1 млрд сўмни ташкил этган. Ўсишнинг асосий сабабларидан бири тузилган битимлар сонинг 965дан 1039гача ошганлиги бўлди. Савдоларнинг ижобий динамикасига эришишда кичик бизнес субъектлари ҳам ўз хиссаларини қўшишган, улар томонидан 14,6 млрд сўм ҳажмда маҳсулотлар сотилган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 24,7%га кўпдир. Экспорт йўналишида 341,0 млн сўмга тенг ҳажмда битимлар тузилган. Тузилган битимлар ҳажми бўйича рейтингда Тошкент филиали етакчилик қилиб келмоқда. Иккинчи ўринда Самарқанд филиали, ва учинчи ўринда Қашқадарё ва Бухоро филиаллари турмоқдалар.
Юқори талабга эга маҳсулотлар ичида биринчи ўринда машинасозлик маҳсулотлари 4,6 млрд сўм ҳажми билан, иккинчи ўринда қурилиш моллари – 2,4 млрд сўм ва учинчи ўринда пластмасса ва полимерлар гуруҳи 1,8 млрд сўм ҳажми билан туришибди. Ҳафтанинг энг йирик тузилган битими Самарқанд филиалида офис креслоларини етказиб беришга тегишли бўлиб, унинг қиймати 2,0 млрд сўмга тенг бўлди.

Давлат харидлари
Савдоларнинг ижобий динамикаси давлат харидларида ҳам кузатилган ва уларнинг ҳажми 8,5%га ошиб, 9,6 млрд сўмни ташкил этди. Бундан ташқари давлат харидларининг самарадорлиги сезиларли даражада кўтарилди. Бюджет маблағларининг тежалиши 2,3 млрд сўмга тенг бўлиб, бу олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 37,3%га кўпдир. Ушбу ўзгаришларга савдоларда иштирок этган товар етказиб берувчилар ва  бюджет маблағларини олувчи ташкилотлар сонинг 3503 дан 3742 гача ошганлиги сабаб бўлган. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларни умумий ҳажмидаги улуши 96% дан 98% гача ўсди.
Амалга оширилган битимлар сони бўйича етакчилар рўйхатининг биринчи учталиги олдинги ҳолатда сақланиб қолди, булар — Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари.
Ҳудди шундай ҳолат — тузилган битимлар ҳажми бўйича етакчилар рўйхатида ҳам кузатилган. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 209,7 млн сўмга тузилган. Маблағларни тежалишининг энг кўп ҳажми Навоий вилоятида стол ва стулларни етказиб беришга тегишли битимда 61,1 млн сўмга тенг бўлган.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафта корпоратив харидларининг ҳажми 8,2 млрд сўмга етди, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 7,3 млрд сўмга тенг эди. Пул маблағларини тежалиши 1,1 млрд сўмга тенг бўлиб, электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 11,8%ни ташкил этди. Тузилган битимларнинг сони ҳам 330дан 388гача ошган ва ушбу битимлар бўйича ўртача 5-таклиф келиб тушган, уларнинг энг кўп сони эса 25-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 221,4 млн сўмга тенг бўлиб, Бухоро вилоятида тузилган.
Ҳафта натижаларига кўра пойтахт худудининг улуши 46%дан 51%гача ошган. Амалга оширилган битимлар ҳажми бўйича иккинчи ўринни Фарғона вилояти (11%) эгаллади.  Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг ҳар бирининг улуши 10%га тенг бўлди. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келмоқда.

Курилди: 15547