2014 йил 23 май куни «ЎзРТХБ» ОАЖда биржа аъзоларини 2009 йил 6 ноябрда Адлия Вазирлиги томонидан рўёхатдан ўтказилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганини таништиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
«ЎзРТХБ» ОАЖнинг ички хавфсизлик бўлим бошлиғи У.Аъзамхужаев биржа аъзоларини ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан таништириб чиқди.
Янги атамалар ва биржа аъзоларига янги вазифлар белгиланганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, биржа аъзолари ички назорат тизимини ташкил қилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторинг ўтказишлари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга тегишли хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўришлари, ушбу хавф-хатарларни расмий ҳужжат билан қайд этишлари ва уларни камайтиришга қаратилган чораларни кўришлари шарт. Семинар иштирокчилари шубҳали операциялар ҳақида кенгайтирилган рўйхат ва меъзонлар билан таништирилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департаментининг Бошқарма бошлиғи ўринбосари В.Ю.Пак биржа аъзолари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат Қоидаларининг талабларини бажаришлари, республика иқтисодиётига жиноий капиталларни киришига, терроризмни молиялаштириш мақсадида биржа механизмларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни олдини олишга қаратилганлигини айтиб ўтди.
В.Ю.Пак биржа аъзоларига мижозлар билан иш юзасидан муносабатлар ўрнатишда уларни тегишли равишда текширувдан ўтказиш, ҳамда операцияларни тури ва ҳосияти мижознинг фаолиятига мувофиқлигини аниқлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида Департамент вакиллари биржа аъзоларига уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Курилди: 15531