Хабарлар

Ўтган ҳафта натижаларига кўра ички бозор савдолари пасайди, бироқ экспорт савдолари кўтарилди

28 апрелдан 4 майгача бўлган давр ичида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 164,0 млрд сўмдан 142,8 млрд сўмгача камайган. Биржа бозори савдоларнинг умумий кўрсаткичига сезиларли даражада ўз таъсирини ўтказиб келмоқда ва май ойининг бошида унинг ҳажми камайди. Давлат харидлари электрон савдоларида сўнги уч ҳафта давомида ўсиш динамикаси сақланиб қолмоқда. Экспорт савдолари ҳам нисбатан кўтарилди

Батафсил

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси “ЎзРТХБ” ОАЖга ташриф буюрди

6 май сешанба куни Франция элчихонасининг вакиллари Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ж-б Жак-Анри Эльс бошчилигида “ЎзРТХБ” ОАЖга ташриф буюрдилар.

Батафсил

ЎзРТХБда навбатдаги ҳафтаси савдоларнинг даврий пасайиши билан якунланди

21-27 апрел давомида ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 12%га пасайди ва 164,0 млрд сўмни ташкил этди. Ўсишга тўсқинлик қилган омиллардан бири биржа бозорининг суслашганлиги бўлди. Давлат ва корпоратив харидлари электрон савдолари бўйича эса савдо ҳажмининг ўсиши қайд этилмоқда

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖда сотувчилар билан учрашув ўтказилди

2014 йил 29 апрел куни “ЎзРТХБ” ОАЖда юқори ликвид маҳсулотларни сотувчи корхоналар, ҳўжалик бошқарув органлари вакиллари билан мижозларнинг электрон шахсий кабинети, ҳамда листинг ўтказиш ва товарларни биржа бюллетенига киритиш шароитлари билан таништириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖ биринчи чорак якунлари бўйича йиғилиш ўтказди

26 апрел куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг бошқарувининг 2014 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ савдолари икки ҳафта давомида ўсишни давом этмоқда

Ўтган ҳафта мобайнида ЎзРТХБ савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган. 14 – 20 апрел давомида тузилган битимларнинг ҳажми 181,1 млрд сўмдан 186,3 млрд сўмгача кўтарилди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖ бир қатор янги интерактив хизматларни жорий этди

Биржа аъзолари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, “ЎзРТХБ” ОАЖ жорий йилнинг 16 апрел куни Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ёрдамида интерактив хизматларининг навбатдаги “Брокернинг шахсий кабинети” лойиҳасини муваффақиятли жорий этди.

Батафсил

КЯС савдо тизимида кунлик рекорд даражаси қайд этилди

Ўтган хафта давомида тузилган битимлар ҳажми 31%га, яъни 137,8 млрд сўмдан 181,11 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга, валюта савдо майдончаси ва давлат харидларидан ташқари барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди. Ҳажмларнинг энг кўп ўсиши (54%) кўргазма-ярмарка савдоларига тўғри келмоқда.

Батафсил

Апрел ойининг бошларида ЎзРТХБ савдо ҳажмлари камайди

Янги ойнинг биринчи ҳафтаси одатдагидек ЎзРТХБ савдо ҳажмларининг қисқариши билан якунланди. 31 мартдан 6 апрелгача бўлган давр ичида тузилган битимлар ҳажми 137,8 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайд этилиб ва сотув ҳажми 19% ошган.

Батафсил