Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси “ЎзРТХБ” ОАЖга ташриф буюрди | Новости

06 Май 2014

6 май сешанба куни Франция элчихонасининг вакиллари Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ж-б Жак-Анри Эльс бошчилигида “ЎзРТХБ” ОАЖга ташриф буюрдилар.

Ташрифдан кўзланган мақсад “ЎзРТХБ” ОАЖнинг фаолияти билан танишиб, икки мамлакат ўртасида биржа бозори бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат эди.

Учрашув давомида меҳмонларга биржа савдоларининг имкониятлари ва биржанинг сўнги йилларда эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди. Жумладан биржа ва электрон аукцион савдоларининг ишлаш механизми билан таништирилди.

Шунингдек, “ЎзРТХБ” ОАЖнинг ташқи иқтисодий фаолияти, шу жумладан хорижий биржалар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигига тегишли масалалар алоҳида кўриб чиқилди. Хорижий мижозларнинг биржа ва кўргазма ярмарка савдоларида иштирок этиш шароитлари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томон ўртасида чуқур ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Курилди: 13426