Янги ойнинг биринчи ҳафтаси одатдагидек ЎзРТХБ савдо ҳажмларининг қисқариши билан якунланди. 31 мартдан 6 апрелгача бўлган давр ичида тузилган битимлар ҳажми 137,8 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайд этилиб ва сотув ҳажми 19% ошган.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафта биржа савдоларининг ҳажми 109,7 млрд сўмгача камайган, бу биржада тузилган барча битимларнинг ҳажмидан 80%-ни ташкил этади. Қисқариш аксарият товар гурухларда кузатилган. Лекин рангли металлар, суюлтирилган газ ва полиэтилен бозорларида олдинги ҳафтага нисбатан аксинча ўсиш кузатилган. Шу жумладан, рангли металларнинг улуши минимал кўрсаткичдан 12%-гача кўтарилган. Бундан ташқари, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг сотув ҳажмлари қарийб бир ярим каррага ошиши сабабли уларнинг умумий улуши 13%дан 18%гача ўсди.
Валюта савдо майдончасида тузилган битимларнинг ҳажми пасайишига қарамасдан юқори даражада сақланмоқда. Экспорт қилинган товарларнинг ҳажми 4,5 млн АҚШ долларни ташкил этди. Бозрнинг энг кўп қисми полиэтиленга тўғри келди, унинг улуши 67%ни ташкил этди. Бозорнинг 25%дан ортиқ қисмини Фарғона НҚЗ томонидан ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари эгалладилар.
Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафта савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 15,2 млрд сўмни ташкил этди, бу олдинги ҳафтага нисбатан 23,4% кам демакдир. Ушбу пасайиш савдоларнинг фаол иштирокчиларнинг миқдори 336-дан 305-гача қисқариши билан боғлиқ бўлди. Бироқ, экспорт йўналишида тузилган битимларнинг ҳажми 882,4 млн сўмга тенг бўлган ва бу ўз ўрнида олдинги ҳафта курсаткичларига нисбатан 43,9%га кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг маҳсулотларини сотув ҳажми 10,6 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳафта натижаларига кўра Тошкент филиали барча йўналишлар бўйича энг яхши натижаларни намоён этди. Тузилган битимлар ҳажми бўйича Тошкент филалидан сўнг сотувда – Навоий ва Қашқадарё филаллари, харидлар бўйича – Андижон ва Қашқадарё филиаллари жойлашганлар.
Товарлар тузилмасида қуйидаги гуруҳлар етакчилик қилмоқдалар: полимер ва пластмассалар (3,3 млрд сўм), машинасозлик маҳсулотлари (2,9 млрд сўм), кимё саноат маҳсулотлари (2,3 млрд сўм). Уларнинг умумий улуши 55%дан юқоридир. Ҳафтанинг тузилган энг йирик битими Тошкент филиалида пестицидларни сотишга тегишли бўлиб, унинг ҳажми 900,0 млн сўмга тенг бўлди.
Давлат харидлари
Навбатдаги ойнинг бошида давлат харидлари тизимида тузилган битимларнинг ҳажми 1,6%га камайиб, 6,5 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини тежаш ҳажми 1,6 млрд сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, электрон савдоларда иштирок этган корхоналарнинг миқдори 1783-дан 1876-га ошган ва улар томонидан тузилган битимлар олдинги ҳафтага нисбатан 556-га кўп бўлган. Умумий тузилган битимлар ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 97%ни ташкил этди.
Амалга оширилган битимлар бўйича рўйхатда одатдагидек пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар етакчилик қилиб келишмоқда. Қорақолпоғистон Республикасининг етказиб берувчилари учинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилишга муваффақ бўлдилар. Учинчи ўринни эса Самарқанд виллоятининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Ўтган ҳафтанинг энг йирик битими Юнусобод туманида тузилди. Ушбу битимга кўра Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг вакили психологик-педагогик ташхис дафтарларини етказиб беришига тегишли бўлиб, унинг ҳажми 184,4 млн сўмни ташкил этди.
Тежалган маблағларнинг энг йирик ҳажми саноат кир ювиш машиналарини етказиб беришга тегишли битимда эришилган ва унинг ҳажми 79,2 млн сўмга тенг.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизими ЎзРТХБнинг қолган савдо платформаларидан фарқли ўлароқ ўтган ҳафта савдоларини ижобий ҳолда якунлади.Харидларнинг ҳажми 1,0 млрд сўмга ошиб, 6,3 млрд сўмни ташкил этди. Тежалган маблағларнинг ҳажми 1,0 млрд сўмга тенг бўлди ва электрон харидларнинг бошланғич нархига нисбатан 13,8% ташкил этди. Бироқ, тузилган битимларнинг миқдори 341-дан 271-гача камайган ва бу ўз навбатида уларнинг ўртача ҳажмини ўсганлиги англатади. Буюртмачининг ҳар бир буюртмаси бўйича ўртача 6-таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 25-гача етди.
Ҳафтанинг энг йирик битими Наманган вилоятида қурилиш молларини етказиб бериш бўйича тузилган бўлиб, унинг ҳажми 723,0 млн сўмга тенг бўлган.
Вилоятлар тузилмасида бир оз ўзгаришлар қайд этилмоқда. Тошкент ва Тошкент вилоятининг умумий улуши 38%дан 43%гача кўтарилган. Наманган вилоятининг савдо ҳажмлари ошганлиги сабабли 16% улуши билан иккинчи ўринни эгаллади. Етакчилар учталигини Қашқадарё вилояти 14% билан якунлади. Кейинги ўринларда Навоий, Фарғона ва Бухоро вилоятлари 17% умумий улуши билан турмоқдалар.
Курилди: 12075