КЯС савдо тизимида кунлик рекорд даражаси қайд этилди | Новости

16 Апр 2014

Ўтган хафта давомида тузилган битимлар ҳажми 31%га, яъни 137,8 млрд сўмдан 181,11 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга, валюта савдо майдончаси ва давлат харидларидан ташқари барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди. Ҳажмларнинг энг кўп ўсиши (54%) кўргазма-ярмарка савдоларига тўғри келмоқда.

Биржа савдолари
Биржа бозорида сотувчи корхоналар бир оз танаффусдан сўнг қайта фаоллашдилар. Тузилган битимларнинг ҳажми 33%га, яъни 146,1 млрд сўмгача ўсди. Шу жумладан, озиқ овқат маҳсулотларининг сотуви қарийб икки каррага ошган ва бунинг натижасида уларнинг бозордаги улуши 13%дан 20%гача кўтарилди. Нефт маҳсулотларининг сотуви ҳам ошган, уларнинг улуши 8%-ташкил этган. Қурилиш молларининг сотув ҳажми 37%га кўтарилганлигига қарамасдан, уларнинг бозордаги улуши деярли узгармасдан 35% га тенг бўлди.
Валюта савдо майдончасида тескари ҳолат шаклланди. Экспорт битимларининг ҳажми 4,5 млн АҚШ доллардан 2,3 млн АҚШ долларгача камайган. Лекин товарлар сотувининг тузилмасини кенгайиши ҳисобига бозор нисбатан диверсификациялашган. Катодли мис, суюлтирилган газ ва саноат мойларининг ўртача улушлари 30%-ташкил этди. Бозорнинг қолган қисмини нефть гачи ва цемент эгаллади.

Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдолари тизимида кичик бизнес субъектларининг фаоллиги ошиши кузатилган. Савдо иштирокчиларининг ушбу гуруҳи томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми икки карра ошиб, 20,4 млрд сўмни ташкил этган.
Умуман олганда, ўтган савдо ҳафталигида сотувларнинг умумий ҳажми 15,2 млрд сўмдан 23,4 млрд сўмгача ошган. Биргина 11 апрель куни битимлар ҳажми 12,2 млрд сўмга етган, бу эса жорий йил учун энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланади.

Тузилган битимлар ҳажми бўйича биринчи ўринни Қашқадарё филиали эгаллади. Ўз навбатида, битимлар миқдорини ошишига қарамасдан, Тошкент филиали иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни эса Бухоро филиали эгалламоқда.
Сотилган товарлар тузилмасида бир оз ўзгаришлар кузатилган. Ушбу етакчилар рўйхатида машинасозлик маҳсулотларига тегишли битимларнинг ҳажми қарийб уч каррага ошганлиги сабабли, ушбу товар гуруҳи рўйхатда бошчилик қилиб турибди. Бундан ташқари полимер ва пластмассалар гуруҳи биринчиликдан учинчи ўринга тушган. Кимё саноат маҳсулотларининг ҳажми 2,8 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турмоқдалар.
Ҳафтанинг энг йирик битими асинхрон электродвигателларни етказиб беришга тегишли бўлиб, унинг сотилиш ҳажми 3,9 млрд сўмга тенг бўлди.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолари турли натижалар билан якунланди. Битимларнинг сонини камайиши ҳисобига уларнинг ҳажми 146,7 млн сўмга қисқариб, 6,4 млрд сўмни ташкил этган. Ўз навбатида бюджет маблағларни тежаш 147,0 млн сўмга ошган, савдо иштирокчиларининг миқдори эса 2572-дан 2615-гача кўтарилган. Тузилган битимлар ҳажмида кичик бизнеснинг салмоғи 94%-ташкил этди.
Ўтган савдо ҳафталигида тузилган битимлар ҳажми бўйича етакчилар рўйхати қуйидаги тартибдаги кўринишга эга бўлди: Тошкент ва Тошкент вилояти, Қорақолпоғистон Републикаси ва Самарқанд вилояти.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Юнусобод туманида тузилган. Ушбу битимга кўра Яккасарой туманида жойлашган етказиб берувчи ҳажми 187,1 млн сўмга тенг бўлган штрихкодлар сканерларини етказиб беради. Пул маблағларини тежаш бўйича максимал кўрсаткич канцелярия буюмларини етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилди ва унинг ҳажми 34,1 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафта якунига кўра энг кўп таклифлар кўрпа-тўшак ғилофларини етказиб бериш учун берилган ва таклифларнинг миқдори 31-га етган.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив харидлар бўйича ўтказилган электрон савдоларининг ҳажми 5,2 млрд сўмга тенг бўлди. Пул маблағларини тежаш 1,0 млрд сўмдан 1,2 млрд сўмгача ошган. Бу ўз навбатида бўлиб ўтган савдоларнинг самарадорлиги ошганлигидан далолат беради. Маблағларни тежалиши электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 16,2% ташкил қилди.
Шу билан бирга, тузилган битимларнинг сони 271-дан 351гача кўтарилган ва ушбу битимлар бўйича ўртача 6-таклифлар келиб тушган, уларнинг энг кўп сони эса 28-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими Самарқанд вилоятида тузилган бўлиб, унинг қиймати 232,8 млн сўмни ташкил этди.
Ҳудудий тузилмада Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 43%дан 46%га ошган. Тузилган битимлар бўйича кейинги ўринларни эгаллаб турган Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг умумий улуши 27%га тенгдир. Савдолар ҳажмининг энг юқори ўсиши Сурхондарё, Андижон ва Бухоро вилоятларида кузатилган.

Курилди: 16376