ЎзРТХБда навбатдаги ҳафтаси савдоларнинг даврий пасайиши билан якунланди | Новости

01 Май 2014

21-27 апрел давомида ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 12%га пасайди ва 164,0 млрд сўмни ташкил этди. Ўсишга тўсқинлик қилган омиллардан бири биржа бозорининг суслашганлиги бўлди. Давлат ва корпоратив харидлари электрон савдолари бўйича эса савдо ҳажмининг ўсиши қайд этилмоқда.

Биржа савдолари
Савдо ҳажмларининг давомли ўсишидан сўнг биржа бозорида вақтинчалик пасайиш ҳолати кузатилмоқда. Битимларнинг умумий ҳажми 128,5 млрд сўмни ташкил этган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 23,5 млрд сўмга камдир. Кимё маҳсулотларини сотуви 42%га кўтарилганлигига қарамасдан, уларнинг бозордаги улуши атиги 1%га ошиб, 3%ни ташкил этган. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг  умумий улуши 9%га ошиб, 62%ни ташкил этди ва бу бошқа товар гуруҳларининг сотув ҳажми камайиши билан боғлиқдир.
Валюта савдо майдончасидаги ҳолат деярли ўзгармади. Жумладан, биржа товарларининг экспортга сотуви 2,0 млн АҚШ доллар даражасида қолди. Лекин сотувларнинг товар тузулмасида бир оз ўзгаришлар кузатилган. Суюлтирилган газнинг бозордаги улуши 35%дан 54%гача ошди, саноат ва мотор мойларининг умумий улуши 38%ни ташкил этди. Бозорнинг қолган қисмини AB87 маркадаги иккиламчи алюминий ва цементнинг бир неча маркалари эгалладилар.

Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган савдо ҳафталигида кўргазма ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми деярли ўзгармади ва 18,9 млрд сўмга тенг бўлди. Бироқ, тузилган битимларнинг сони 1676-дан 986-гача ва савдо иштирокчиларининг сони 293-дан 207-гача камайган. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 7,6 млрд сўмга тенг бўлди.
Бухоро филиали ушбу савдо ҳафталигини ижобий якунлаб, барча йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллади. Шу сабабли Тошкент филиали тузилган битимлар бўйича иккинчи ўринга тушган ва учинчи ўринни Самарқанд филиали эгаллаган.
Юқори талабга эга бўлган товарлар рейтингида етакчи ўринларни металлургия ва кимё саноат маҳсулотлари эгалладилар.

Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича электрон аукцион савдолар тизимида ўтган ҳафта давомида тузилган битимларнинг ҳажми 10,0 млрд сўмга тенг бўлди, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан 6%га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши 2,2 млрд сўмга тенг бўлди. Амалга оширилган битимларда кичик бизнес субъектларининг улуши 97%га етди.
Битимлар ҳажми бўйича пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар етакчилик қилиб келишмоқда. Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари учинчи ўриндан иккинчи ўринга чиқиб олдилар. Ўз ўрнида, Сурхондарё вилоятининг етказиб берувчилари битимлар ҳажмини қарийб 2 каррага ошириб, учинчи ўринни эгалладилар. Ҳафтанинг энг йирик тузилган битими пойтахтнинг Юнусобод туманида компютерларни етказиб беришга тегишли, унинг ҳажми 77,6 млн сўмга тенгдир. Бундан ташқари, ушбу туманда этикеткаларни босиб чиқарадиган принтерларни етказиб беришга тегишли битимда ҳажми 25,9 млн сўмга тенг маблағларни максимал даражадаги тежалиши кузатилган. Ёстиқларни етказиб беришга тегишли буюртмада 28та таклиф келиб тушган ва бу ҳафтанинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлари сўнги уч ҳафта давомида ўсиш динамикасини намоён этиб келмоқда. Ўтган ҳафта давомида харидларнинг ҳажми 5,8 млрд сўмдан 6,6 млрд сўмгача ошган. Маблағларни тежалиши ҳам 1,2 млрд сўмдан 2,1 млрд сўмгача кўтарилган, бу электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 24% ни ташкил этади.
Шу билан бирга, савдо иштирокчилари томонидан 324-битимлар тузилган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 43-тага кўпдир. Ушбу битимлар бўйича ўртача 6-таклиф келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони 31-гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 351,1 млн сўмга тенг бўлиб, Тошкент шаҳрида трансформаторларни етказиб бериш бўйича тузилган.
Амалга оширилган битимларнинг ҳажми 40%га ошганлиги сабабли Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 47%дан 57%гача ошган. Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг улушлари бир хилда 8%дан бўлди. Савдоларнинг ҳажмини энг кўп ўсиши Андижон ва Сирдарё вилоятларида кузатилган.

Курилди: 13746